26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сайёҳлар учун махсус улов

Жорий йил Туркистонда сайёҳларга мўлжал­ланган икки қаватли электро автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев хи­тойнинг “BYD” компанияси вакил­­­­­лари билан учрашди.

Ўмирзақ Шўкеев минтақага келадиган сайёҳлар ва зиё­рат­чилар сонининг ортишини айтиб, улар учун қу­лай шароитлар яра­тилиш ло­зимлигини таъкид­лади. Жо­рий йилда 1,7 млн. турист келиши кутилмоқда.

Шунингдек, Қозоғистон Рес­публикаси Тўнғич Президенти Н. Назарбаев 2024 йили эли­миз ту­­риз­мининг ялпи ички маҳ­сулотдаги улушини 8 фоизга етказишни топ­ширганди. Музо­­­каралар нати­жасига кўра, мин­та­қага узун­лиги 12 метр, 82 ўринли икки қаватли электро ав­то­бус­лар келтирилади. Улар “BYD” ба­тареялари ёр­да­мида ишлайди ҳамда қув­вати 200 чақиримга етади.  Автобуслар йил охиригача тўлиқ келтирилади.

Шунингдек, учрашувда Тур­кистон вило­яти ҳудудида электр батареялари, қу­ёш па­нел­лари ҳамда элек­тро автотранспорт ва ав­то­бусларни йиғиш кор­хонасини очиш ма­салалари муҳокама қи­линди. 

“BYD” – бу юқори тех­нологияга асосланган ком­пания бўлиб, йилига 700 мингдан зиёд электр транс­порти ишлаб чиқариш қув­ва­­тига эга, ўз соҳаси бўйича  дунё­­­­­­­­­­­­­­­­­­­да етакчи компания. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-04, 11:32 66
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.