26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўмирзақ Шўкеев: ''Тадбиркорлар қишлоққа масжидлар билан бир қаторда элга керак иншоотларни ҳам қуришлари керак''

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев  Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфти Серикбай ҳожи Ўраз билан учрашди. Учрашувда минтақадаги диний аҳвол муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари бош муфтини Рамазон ҳайити билан табриклаб, қатор таклифлар айтди.

– Савоб ва раҳмат ойида минтақамизда қатор хайрия ишлари қилинмоқда. Чунончи, Туркистон вилоятида «Маъна­­­­­­­­­­вий янгиланиш» дастури дои­расида «Алтын ұям» лойиҳаси муваффақият­­ли амалга оши­­рил­моқда. Ушбу лойиҳа бўйича мактаб битирувчилари 10,20, 30 йил­ликка бағишланган учра­шувларни хайрия ишларига бағишламоқда. Масалан, жо­рий йилнинг ўзида Чордара, Тулкибош,  Тўлебий ва Байдибек туманлари битирувчилари кўп болали оналарга уй совға қи­лишди. Шунингдек, вилоятда қатор масжидлар қурилмоқда. Ҳозирги кунда минтақада 723та масжид бор. Уларнинг со­ни кундан-кунга ортиб бор­моқда. Тадбиркорларга масжид би­лан бир қаторда қишлоққа, элга зарур бўлган  ижтимоий иншоотлар, кўприк, йўл қу­риш­ни таклиф қиламан, – деди Ўмирзақ Естайули. 

Бош муфти бу таклифлар бошқарма тарафидан қўллов топишини маълум қилди. 

– Ойларнинг султони моҳи Рамазонда тутган рўза­ларин­гиз қабул бўлсин. Кириб кела­ёт­ган Ҳайитингиз билан таб­рик­­­­­­­­­­лайман. Кўпчиликка ке­рак­­ли кўприк, йўл қуриш ҳам ди­нимизда савоби мўл иш­лар­­дан саналади. Элимизда қури­ладиган масжидлар Қозо­ғис­­­­тон мусулмонлари идораси рухсати билан барпо этилади. Келгусида мамлакатмизда мас­жидлар сони етарли бўлса, тад­биркорлар бундан буён бош­­қа, зарур иншоотларни қу­­­­­­­­ри­ши керак, деб ўйлайман, – де­­ди Серикбай Сатибалдиули. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-04, 12:09 90
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.