26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Истеъмолчи манфаатларини таъминлаш – бош мақсадимиз

Агар сизга амал қилиш муд­дати ўтиб кетган маҳ­сулотни сотишса, уни 14 кун ичида эга­си алмаштириб бериши ёки қай­­тариб олиши кераклигини биласизми? Уй-рўзғор тех­ни­касини харид қилганда ни­ма­ларга эътибор қаратиш керак? Ёки газ таъминоти учун ортиқча ҳақ тўлашга мажбур­лашса-чи...? Шу кунларда ҳар қа­дамда ис­теъмолчи ҳу­қуқ­лари бузи­лаётгани ҳеч кимга сир эмас. Йи­рик супермаркетда ёки кун­даликдаги коммунал хиз­мат­ларга ҳақ тўлаш­да бўлсин, хул­лас, фуқа­ронинг ҳамёнига зарар етказилмоқда. Нега? Са­ба­би, у ўз ҳуқуқларини яхши бил­майди. Қонун бу ҳақда нима дейди?

Қуйидаги суҳбат мух­лис­ларимизнинг ис­теъ­молчилик ҳуқуқларини ҳи­моя қилиш ва савод­хон­лигини ошириш учун тай­ёрланди. Бунинг учун ҚР Миллий иқтисод вазирлиги Табиий монополияларни тартибга солиш, рақобатни ва ис­теъмол­чилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Шимкент шаҳар депар­та­­менти раҳбари ўрин­боса­ри вазифасини вақ­тин­ча бажарувчи Шинғис Ажи­­бековни  мусоҳабага чорладик.

– Шинғис Жақанули, Шим­кент шаҳрида истеъмол­чи­ларнинг ҳуқуқларини муҳо­фаза қилиш билан боғлиқ аҳвол қандай?

– Умуман олганда, аҳвол бир нави. Лекин давлат орган­ларининг бу борадаги вако­латлари ҳам кенг деб айта ол­майман. Суҳбатимизни бош­лашдан аввал истеъмолчи ким­лигини тушунтирмоқ ўрин­ли бўлар. Истеъмолчи – жис­моний шахс бўлиб, бирорта товар ёки хизматга буюртма берадиган, уни шахсий, оила­вий мақсадлар учун, рўзғорда фойдаланиш ниятида сотиб оладиган шахс. Бугунги кунда деярли барча фуқаролар истеъмолчилардир. Оддий сўз билан айтганда, туғилган чақалоқдан тортиб умри тугаяпган қариягача – истеъмолчи.

У 11та соҳа, шу жумладан савдо-сотиқ, маиший хизмат, умумий овқатланиш, меҳ­мон­хона, уй-жой коммунал, мо­лиявий, соғликни сақлаш, туризм, транспорт, таълим ва телекоммуникация соҳала­­ри­даги хизматлардан фой­да­ланади. Агар улардан фой­даланиш чоғида ҳуқуқлари поймол этилса, тўғридан-тўғри ҚРда “Истеъмолчиларнинг ҳу­­қуқларини ҳимоя қилиш тўғ­рисида” Қонунига мурожаат қилиб, ҳуқуқларини тиклашга ҳақли. Лекин бу қонун ҳам мукаммал эмас, айрим ҳол­ларда истеъмолчи судга му­рожаат этганда бошқа қо­нун­лар муҳо­­фазасига ҳам тая­нишига тўғри келади. 

– Санаб ўтилган соҳалар ичида долзарб муаммолар қайсиларида кўпроқ уч­райди?

– Савдо-сотиқ, транспорт, соғликни сақлаш, умумий овқат­ланиш, маиший хизмат кўрса­тиш, уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари бўйи­­ча арз-шикоятлар кўп. Айт­ганча, ҳар бир соҳада ис­теъмол­чиларнинг ҳуқуқлари таъминланишини шу тар­моқни назорат қиладиган алоҳида давлат органлари ўз зиммасига олган. Ма­салан, транспорт хиз­мат­ла­рининг ўзи бир неча тур­ларга бўлинади. Авиация, те­мирйўл, шаҳар жамоат транс­­порти ва бошқалар. 

Ша­­­­­ҳар ичида қатнайдиган ав­тобусда учрайдиган ҳуқуқ­бузар­ликлар учун Шимкент шаҳар ҳокимлиги жавобгар. 

– Дейлик, фуқаро би­рор­та транспорт воситаси хиз­матларидан фойдаланиш учун чипта сотиб олди. Ле­кин ундан фойдаланмади. Ўз пулини қайтариб олишга ҳақлими?

– Агар гап Шимкент шаҳри ичида қатнайдиган жамоат транспорти ҳақида бўлса, ун­да айтиш жоизки, тахминан 30та компания бу бозорда маш­ғул. Лекин улардан фақат “Green­boos” компанияси тўлан­ган ҳақ учун чипта беради. Ваҳоланки, қонун бўйича ҳам­ма жойда тўланган пул учун тасдиқловчи ҳужжат берилиши керак. Авиа­ция, темирйўлдаги қатновга мажбурий чипта оли­нади, агар у бўлмаса, ҳеч ким по­езд ё самолётга киритил­майди. Автобусларимизда эса бу қоидага ҳамон амал қилин­ма­япти. Бир эмас, бир неча марта бу муаммони кўтардик, фойдаси бўлмаяпти. Йўловчи ташувчи компанияларнинг ак­сарияти ўз даромадларининг бир қисмини шу тариқа яши­риб келаётгани ҳеч ким­га сир эмас. Бу муаммо асо­сан давлат даро­мад­лари департаментининг вако­лат­ларига киради. Биз­нинг де­партамент асосан ис­теъмол­чилик ҳуқуқлари муҳо­фазаси бўйича маслаҳатлар бериш каби вазифаларни адо этиб келади.   – Истеъмолчи бугунги кун­да ўз ҳуқуқларини ҳимоя қи­лиш учун қонуннинг қайси моддаларига таянади? Асо­сийларини шарҳлаб бер­сангиз...

– ҚР “Истеъмолчилар ҳу­қуқларини ҳимоя қилиш тўғ­рисида” Қонунининг 7-модда, 14та бандида бу ҳуқуқлар ифо­даланган. Масалан, фуқаро бирорта товар ёки хизматни сотиб олишни истаса, эркин равишда шартнома тузишга, уни тайёрлаган ёки сотаётган шахс ҳақида маълумот олиш­га, ёқмаса алмаштириш ёки мутлақо олмасликка, ўрнига ҳақини тўлиқ талаб қилишга, шунингдек, товарнинг сифа­ти борасида арз қилиш, етка­зил­ган маънавий зарарни ун­ди­риб олиш, ўз ҳуқуқ ва қо­нуний манфаатларини ҳи­моя қилиш­га ҳақлидир. Қо­нуннинг 22-мод­даси эса ҳуқуқлар муҳофа­засини судда ёки жамоат бир­лашмалари ёрдамида таъмин­лашни кўз­лайди. Дейлик, ис­теъмолчи сотувчига товар бора­сида би­рорта даъво-арз билан му­рожаат қилса-ю сотувчи унинг талабини 10 кун ичида қон­дирмаса, унда зарар кўрган шахс ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилади. 

– Сотувчи билан харидор ўртасида довлашув пайдо бўлса, одамлар қоида бў­йича дарҳол адвокатга бо­риши керакми ёки бошқа жойлар ҳам борми?

– Агар савдода шундай иш­кал чиқса, айтиш керакки, бу иш билан бевосита шуғул­ланадиган ваколатли орган­нинг ўзи йўқ. Бу соҳа асосан бизнинг қара­моғимизда. Бизда ҳам тек­ши­риш-назорат қилиш вако­лати бўлмагани боис, фақат маслаҳат бериш билан чекланамиз. Шунинг учун товар сотиб олганда, иложи бо­рича диққат билан қараб олиш керак. Департаментимиз фуқароларнинг бундай но­хуш ҳолатларга тушиб қолмас­ли­гининг олдини олиб, ҳар йили турли тарқатма материаллар чиқаради. Масалан, жиҳозга буюртма берганда ёки рўзғор техникаси сотиб олганда нима­ларга эътибор бериш керак­лиги ўргатилади (Бу ҳақда суҳ­бат сўнггида ўқийсиз-муал­лиф). Минтақадаги истеъмол­чилар ҳуқуқлари билан шуғул­ланадиган жамоат бирлаш­маларининг ҳам ҳуқуқлар тик­ланишида ёрдами тегиб ту­рибди. 

– Энди коммунал хиз­матлар со­ҳасидаги ис­­­­­теъмол­чи ҳуқуқ­ларига тўх­тал­сак. 

– Бу энг долзарб ва оғриқ­ли масалалардан бири. Депар­таментимиз ушбу тармоқ фа­олиятига бевосита дахлдор. Пойтахтдаги қўмитамизда нарх­­лар белгиланади, биз фа­қат назорат қилиш функ­цияларига эгамиз. Газ таъми­ноти бўйича муро­жаатлар кўп. Ҳаммасида битта даъво. Назоратчилар ўлчагични тек­шириб, сарф қилинган 100 куб.м.ни 200, 300 деб ёзиб кетишди, деган мурожаатлар. Ва оқибатда истеъмолчи емаган сомсага пул тўлайди. Кейин билиб, бизга келади. Ҳуқуқшуносларимиз аҳволни ўрганиб, истеъмолчи ҳуқуқ­ла­ри бузилганини аниқ­лашса, айбдор томонни жарима тў­лашга мажбурлаган ҳоллар ҳам бўлди. Судда енгиб чиққан ишларимиз ҳам етарли. Фақат истеъмолчи бунинг учун де­пар­таментга ариза берса, кифоя.   

Суҳбатдан маълум бў­ли­шича, истеъмолчи ҳу­қуқ­ларининг амал­да қўлла­ни­лиши ҳамда кафо­латла­ни­шини кузатувчи меха­низмлар бизда етарли. Фақат фуқаро эринмай депар­тамент, те­гишли бўлинмалар ва бош­қармаларга ариза бе­риши керак. Яхшиси, ариза ва ши­коятдан кўра, тегишли ҳуқу­қий маслаҳатлардан фой­­­­да­лангани маъқул. Улар паст­роқда берилган.    

ҚРда“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунининг 42-моддасида истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини жамоат бирлашмалари ва уюшмалари ёрдамида ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги айтилади.

Агар 10 кун ичида истеъмолчи ўз талабига ижобий жавоб олмаса, унда жамоат бирлашмалари ёрдамига таяниши ва улар орқали судга мурожаат қилиши мумкин. Судга берилган даъво аризаси учун давлат божи тўланмайди. 

Жамоат бирлашмаларининг ман­зил­лари:

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳи­моя қилиш бўйича жамоат бир­лашмаси” ЖБ, Б. Тўлентаев, 8-7011749120.

“Өңтүстік” ЖБ, С. Кейкиев, 8-7025936547;

“Дұлат” ЖБ,  Ғ. Ешов, 8(7252) 55-14-69;

“Қоғам”ЖБ, Д. Тўкебаев, 8(7252) 27-94-05;

“Өткір ңұр”, К. Кўштаев, 87053550574;

”DEMEU”, С. Колтишева, 87027107300. 

Н. МАВЛОНОВА, 2019-06-06, 10:31 81
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.