26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Беш болали ногирон ота бошпанали бўлди

Муқаддас Рамазон ойида нияти ижобат бўлган оила соҳиби – иккинчи гуруҳ ногирони. Беш боланинг отаси ҳам онаси ҳам, ишсиз. Мурувватли инсонлар туфайли иккинчи бошпана, ота-она қаровисиз қолган етимга буюрди. Туркистон вилоятида бундай хушхабарлар тез-тез тарқалиб туради. Масалан, бултур 12 нафар кўп болали она ва кам таъминланган оилага квартиралар берилган. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Естайули хайрия тадбирларини халқ ўртасида атрофлича тарғиб қилиб, тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

– Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг бош муфтиси Серикбай Ўраз атайлаб келди. Ўзингиз биласиз, Элбошининг узоқни кўра олиши ва доно сиёсати туфайли ўзининг бундан бир йил бурун Туркистон шаҳри вилоят марказига айлантирилди. Ишончни оқлаш учун ҳаммамиз бирлашишимиз зарур. Ҳукумат Туркистон ҳақида 5 марта қарор қабул қилди. Буларнинг бари улуғвор ишларни тақозо қилади. Шу сабабли ҳам бизга бирлик ва аҳиллик жуда керак. Элбошининг топшириғи билан бир талай ижтимоий ташаббусларни амалга оширяпмиз. Кўп болали оналар ва ижтимоий аҳволи ночор оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ишлар олиб борилмоқда. Сизларни Рамазон ҳайити билан яна бир марта табриклайман. Оилаларингизга омонлик тилайман, – деди вилоят ҳокими.

Шу билан бирга зиёлилар ҳам эзгу тилакларини билдирдилар. Умуман олганда дин соҳаси вакиллари вилоят аҳлининг бирлиги ва аҳиллигини мустаҳкамлашга, динимизнинг кучли, анъаналаримизнинг тўкис бўлишига ҳисса қўшиши аниқ. 

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг бош муфтиси Нур-Султан шаҳри ва Алматидан кейин Туркистонда ифторлик бериш учун атайлаб келганди. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2019-06-06, 10:36 73
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.