26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тадбиркорнинг кутилмаган ҳадяси

Туркистон вилояти Қазиғурт туманида ҳалол меҳнати ва ишбилармонлиги туфайли даромад топиб юрган ҳамюртларимиз анчагина. Уларнинг ҳиммати бошқаларга ўрнак бўларли. Тўнғич Президент Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласидаги “Сахий қалб” базавий лойиҳаси доирасида тумандаги тадбиркорлар ва ҳомийлар кам таъминланган, кўп болали ҳамда имконияти чекланган оилаларга, УВУ фахрийларига, ёлғиз яшовчи қарияларга яқиндан  ёрдам бериб келмоқдалар.

Шундай саховатпеша инсонлардан бири, “Қозоғистоннинг 100 янги номи” танлови ғолиби, Қазиғурт туманининг фахрий фуқароси, тадбиркор Сирим Ертаев ўз ҳисобидан 2017-2018 йилларда турмуши ночор 7та оилани уйли қилган эди. Жорий йилда ҳам хайрли ишини давом эттириб,  3та оилага янги бошпана ҳадя қилмоқчи.

Шунингдек, тадбиркор йилнинг энг хосиятли ойи – Рамазонда тумандаги ижтимоий жиҳатдан ночор 500 оилага 5 млн. тенгелик озиқ-овқат улашди.  Мусулмон аҳли билан борини баҳам кўришни бурчи деб билган инсон бундай ибратли ишларни  анъанага айлантирган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-06, 10:39 77
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.