26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат рамзларига бағишланди

Туркистон шаҳрида 4 июнь – Қозоғистон Республикаси Давлат рамзлари куни муносабати билан “Давлат рамзлари – муқаддас қадриятларимиз” мавзусида тадбир ўтди. Унда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Малик Ўтарбаев иштирок этди.

– Бундан 27 йил муқаддам Қозоғистон Республикасининг Давлат рамзлари қабул қилинган эди. Евроосиё марказида жойлашган Қозоғистон мустақил давлат сифатида ўз Мадҳияси, Байроғи, Гербига эга мамлакатлар қаторига қўшилиб, миллий қадриятларини намойиш этди. 2007 йил 4 июнь куни ҚР “Давлат рамзлари тўғрисида” Қонуни қабул қилинди. Давлат рамзларига ҳурмат – ватанпарварликнинг белгиси. Бир пайтлари Туркистоннинг довюрак ўғлони Бекзат Саттарханов Сиднейда чемпион бўлиб, рамзларимизни бутун дунёга танитди. Ҳозирги ёшлар шу Бекзат ботирдай элга хизмат қилишлари лозим. Барчани Давлат рамзлари куни билан табриклайман! Гербимиз мангу порлаб, мовий байроғимиз ҳилпираб турсин. Халқимизнинг келажаги ёрқин бўлсин! – деди М. Нуржанули.

Туркистон шаҳар ҳокимлиги ва вилоят ички сиёсат бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган йиғинда шеърлар ўқилиб, ватанпарварлик мавзуидаги қўшиқлар ижро этилди. 

Рамзлар кунига бағишланган байрамда Туркистон шаҳридаги таълим муассасаларининг ўқувчилари қатнашди, шаҳар ёшлари флешмоб намойиш этишди.

Майсара САФАРОВА, 2019-06-06, 10:41 653
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.