26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон – мебелсозликда карвонбоши

Туркистон шаҳри вилоят миқёсида мебелсозлик бўйича пешқадам. Шаҳар қайта ишлаш саноатидаги улушининг 20 фоизини ушбу қаттиқ ва юмшоқ жиҳоз саноати ташкил этади. Бугунги кунда вилоят марказида 7та йирик корхона ва бир нечта кичик жиҳоз цехи фаолият юритади.

Вилоятимизнинг жиҳоз саноатидаги “Гранд Микс”, “Азия бренд”, “Мебель люкс”, “Кордиал – Туркестан” каби корхоналарнинг маҳсулотлари мамлакатимизнинг бошқа вилоятлари ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

Чунончи, ўз фаолиятини 2013 йилда кичик цехдан бошлаган “Азия бренд” маҳсулотлари мамлакатимизнинг бир қанча минтақаларида харидоргир.

Корхона бугунги кунда 60 кишини иш билан таъминлаган.. Цехнинг йиллик даромади – 10 минг комплект жиҳоз. Авваллари Ўзбекистон, Хитойдан олиб келинган маҳсулотлар энди цехда ишлаб чиқарилиб, таннархи пасайтирилиб, нархлар барқарорлигини сақлаб турибди. Ҳозир фабрикадаги ишнинг 80-90 фоизи автоматлаштирилган. 

 Туркистондаги индустриявий минтақанинг улкан лойиҳаларидан бири – “Гранд Микс” корхонасининг маҳсулотлари элимизнинг барча ҳудудларига таниш. Сабаби, улар Қозоғистоннинг 14 вилояти ҳамда Қирғизистоннинг Бишкек, Ўш шаҳарларига юборилади. Бугунги кунда Россия, Озарбайжон давлатларидан ҳам талаб кучаймоқда. Жиҳозларнинг бир неча турини ишлаб чиқарадиган “Гранд микс” ташкилоти йилига 1,5-2 млрд. даромад олади. Бу ерда 145 ишчи меҳнат қилади.

Вилоят маркази – Туркистон шаҳрида келгусида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантиришга улкан эътибор қаратилмоқда. Бу ишсизликни камайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Туркистон шаҳри ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-06, 10:43 49
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.