26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жамоат штабларида иш қизғин

Қ. Тўқаевнинг республика жамоат штаби Қозоғистон минтақаларида тарғиботни давом эттиряпти

Тарғибот мавсумининг учинчи ҳафтаси ҳам поёнига етяпти. Беш кун мобанйида президентликка номзод Қ. Тўқаев республика жамоат штаби аъзолари Туркистон ва Жамбил вилоятлари, шунингдек Шимкент шаҳри ва Алматида бўлишди. Ҳар бир минтақада номзоднинг ишончли вакилларини Қ. Тўқаевнинг минглаб ёқловчилари кутиб олишди. Тарғибот мавсумининг бошидан бери штаб аъзолари ва ишончли вакиллар деярли 6 миллион сайловчини қамраб олишди.

 Birge акцияси доирасида қозоғистонликлардан деярли 350 мингга яқин таклиф ва истаклар келиб тушди. 

Т. РАХИМБЕКОВ НОМЗОДИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДИ

“Ауыл” халқ-демократик ватанпарварлик партиясидан президентликка номзод Тўлеутай Рахимбеков номзодини қўллаб-қувватлаш учун пойтахтда концерт ўтди. Унда партия вакиллари, фаол ёшлар, пойтахтликлар иштирок этишди. Бундай тарғибот ишлари ёрдамида номзоднинг ишончли вакиллари имкон қадар кўпроқ сайловчиларга Тўлеутай Рахимбековнинг сайловолди дастурида баён этилган асосий йўналишларни етказишга ҳаракат қилишмоқда. Булар қишлоқни тиклаш ва ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, миллий ва маънавий қадриятларни сақлаш ва мустаҳкамлашдир. 

С. Тугел қозоғистонлик қизларнинг хорижликларга турмушга чиқишини тақиқлашни таклиф қилмоқда

Президентликка номзод Садибек Тугелнинг фикрича, хорижлик куёвлар қозоқ генофондига хавф туғдиради. Шу боис ҳам миллий қадриятлар сақланиб қолинишининг тарафдори қозоғистонлик қизларнинг хорижликларга турмушга чиқишини тақиқлашни таклиф қилмоқда. У бошқа мамлакатлар фуқаролари ва миллатлар ўртасидаги никоҳни “ахлоқий жиноят” деб атайди. Агар Никоҳ тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритилмас экан, унинг фикрича, қозоқ миллати ҳам йўқолади.

 А. Қўсанов номзодини қўллашга бағишланган тарғибот ишлари

Қарағанди вилоятида Амиржан Қўсанов вакиллари ҳам фаол ҳаракат қилишяпти. Улар ўз штабида аҳолини қабуллаб, телефон орқали фуқароларни қизиқтираётган саволларга жавоб беришяпти. 

Яқинда эса штаб раҳбарлари йирик корхона меҳнат жамоаси билан учрашди. Номзоднинг сайловолди дастури ишчиларга батафсил тушунтирилди. Баъзиларни туманлар ва маҳаллий корхоналарни ривожлантириш бўйича таклифлар қизиқтирди. Бошқалар дастур асосан миллий анъаналарни ривожлантиришга қаратилганини қайд этишди.

Талдиқўрған. “Халқ коммунистлари” ажойиб акция ўтказди

Қозоғистон Коммунистик халқ партияси рангига ҳамоҳанг юздан зиёд қизил рангли ҳаво шарлари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни шарафига осмонга учирилди. Мазкур тадбир Талдиқўрғандаги Қоратол дарёси қирғоғида ўтди. Унда ҚКХПдан президентликка номзод Жамбил Ахметбеков ҳам иштирок этди. У биринчилардан бўлиб осмонга шар учирди. Партия рамзлари туширилган қоғоз кемачалар осмонга енгил кўтарилди. Деярли барча шаҳарларда шундай ажойиб манзарани кузатишга имкон бўлди. Тадбир поёнида партия аъзолари фаолият турига қараб ёки виждони талаби билан болаларимиз соғлиги, бахти, маънавий ривожланиши, маънан бой ва кучли жамиятга манфаат келтириш учун қўлдан келганча ҳаракат қилаётганларга миннатдорчилик билдиришди.

 Жамбил Ахметбеков, ҚКХПдан президентликка номзод:

– Қозоғистон келажаги болаларимизга боғлиқ. Уларга боғчадан бошлаб яхши тарбия, мактабда ва олий ўқув юртларида яхши таълим беришимиз керак. Шу боис ҳам биз давлатимиз билан биргаликда, ёшларнинг яхши маълумот олиб, Қозоғистонимиз тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишини хоҳлаймиз.

Ақтўбе. А. Таспихов меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ўзгартишларга эришмоқчи

ҚР президентлигига номзод Амангелди Таспихов Ақтўбе вилояти аҳолиси билан учрашувлар ўтказди. Бестамақ қишлоғидаги мулоқот чоғида сайловолди дастурининг муҳим йўналишларини тушунтириб берди. У раҳбарлар, топ-менежерлар ва оддий ходимлар даромадларидаги фарқни иложи борича камайтиришга йўналтирилган. Ақтўбе вилояти касаба уюшмалари 128 минг ходим манфаатларини ҳимоя қиляпти. А. Таспихов минтақадаги ҳамкасбларига ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги меъёрларига риоя қилиш, ходимлар соғлигини сақлашни маслаҳат берди. Номзод ишчилар, иш берувчилар ва ҳокимлик ўртасида уч томонлама битимлар тузиш зарурлигини қайд этди. Шартнома инфляция ва меҳнат шароитларига қараб маош кўрсаткичининг давлат томонидан назорат қилинишини кўзда тутади. Бугун мамлакатдаги корхоналарнинг 40 фоизигина жамоавий шартномаларга эга.

 “Ақ Жўл” партиясидан номзод Д. Еспаевани қўллаб-қувватлаш мақсадида велопойга уюштирилди

Дания Еспаева минтақавий штабининг аъзолари Алматида велопойга ўтказишди. Партиядошлар билан бирга акцияда тадбиркорлар ва маҳаллий ишбилармонлардан иборат велосипед спорти ихлосмандлари иштирок этишди. Байроқлар, шарлар ва бошқа рамзларни кўтарган пойгачилар Ал-Форобий кўчасидан Горький хиёбонигача бўлган масофани босиб ўтишди. “Ақ жўл” партияси бизнес манфаатларини ҳимоялашдан ташқари соғлом турмуш тарзини ҳам қўллайди.

Н. Жазилбеков, “Ақ жўл” партияси филиалиинг раиси:

– Соғлом, билимли ва жисмонан бақувват инсон доим юксакларга интилади. Бирор бир тадбиркор жисмоний тайёргарликсиз довонларни забт этолмайди. Ўзингиз бир қаранг: бугун бизнес кишилари спорт билан шуғулланишяпти. Шу боис ҳам биз доим спорт, бизнес ва мамлакатимизнинг иқтисодиётини қўллаймиз.

 

, 2019-06-06, 10:47 61
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.