26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорачиқнинг ёши далилланган ҳужжат топширилди

Тўнғич Президентимиз, Элбошимиз Н. Назарбаевнинг “Маънавий янгиланиш” ва «Буюк Даштнинг етти қирраси» дастурлари доирасида Туркистон шаҳридаги «Ҳазрат Султон» давлат тарихий маданий қўриқхона музейи директори Нурболат Ахметжанов Қорачиқ қишлоқ округи ҳокими Фурқат Айтметовга қишлоқнинг ёши далилланган илмий ҳужжатни топширди. Н. Ахметжанов ушбу илмий тадқиқот асосидаги хулосани тайёрлаган тарих фанлари номзоди, археолог тарихчи Марат Туяқбаев ҳамда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш инспектори магистр Карим Асилхан каби олимлар гуруҳининг фаолиятига юксак баҳо берди. 

Шуниси диққатга сазоворки, археологик қазилма ишлари пайтида топилган ашёвий далиллар қишлоқнинг ёши 2600 йилдан ҳам зиёд эканлигини далиллайди. 

Қишлоқ ҳокими Ф. Айтметов ҳужжатларни қабул қилиб оларкан, қишлоқнинг 2000 йилдан зиёд тарихига бағишланган илмий анжуманни ўтказиш хусусидаги саволларига олимлардан батафсил жавоб олди.

– Биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – дейишди улар.

Эндиликда қишлоқ аҳли, зиёлилари, тадбиркорлари, қишлоқнинг табаррук ёши нишонланадиган санага лоқайд бўлмаган барча фуқаролар ушбу умумхалқ ишига ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-06-07, 19:13 807
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.