26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда 16та сув омбори қурилади

Жанубий Қозоғистон вилоятида 16та янги сув омбори қурилиши юритилади. Шунингдек, тошқинга қарши 70та иншоотда муҳандислик ишлари бажарилади. 

Ушбу лойиҳа амалга ошса, 320 млн. куб метр кўкламги сувни қабул қилиб, ёзда 17 минг гектар суғормали ерни суғоришга имконият туғилади. ҚР Ҳукуматининг селектор мажлисида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев шуларни маълум қилди. 

– Бу йилги тайёргарлик ишларининг юқори даражада бажарилиши туфайли минтақа тошқиндан талафот кўрмади. Бироқ масалани текшириб, таҳлил қилганимизда йил сайин 2 млрд. куб метр сувнинг бекорга оқиб кетаётганига кўз етказдик. Қишлоқ хўжалигига мослашган ҳамда ёз ойларида сув танқислигига учрайдиган минтақада кўкламдаги сувдан самарали фойдаланиш энг асосий масала ҳисобланади. Шу сабабли вилоят ҳудудида ҳозирча 16та кичик сув омборини қуриб, суғормали экин майдонларини кенгайтиришни режаламоқдамиз. Ушбу иншоотлар минтақани тошқиндан ҳимоя қилиб, деҳқончиликни ривожлантиришга бевосита таъсир кўрсатади. Энди бюджетдан қўшимча 250 млн. тенге маблағ ажратиб, янги тўғонлар ва сув омборларини қуриш учун тегишли лойиҳалаш, режалаш ишларини олиб борамиз, – деди Жансейит Қансейитули.

Вилоят ҳудудида жами 43та сув омбори жойлашган. Шундан 20таси республика, 13таси вилоят, 4таси туман коммунал мулкида. 6таси хусусий мулкка берилган. Ҳозирги кунда республика бюджети ҳисобидан Тўғиз, Сассиқбулоқ, Ақилбексай сув омборларида 984,9 млн. тенгелик мураккаб таъмирлаш ишлари юритилмоқда. 2017-2019 йиллари 11,1 млрд. тенгега 4та сув омбори (Чордара, Таушаға, Тўсан-Қарабас, Бўген сув омборлари) мураккаб таъмирдан ўтказилади.

Жорий йили вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси тасарруфидаги 4та сув омборида (Ақсумбе, Бақирли, Ашши, Текесу) вилоят бюджети ҳисобидан 384,1 млн. тенгега тўкис таъмирлаш ишлари юритилади.

Бундан ташқари Туркистон шаҳрида 1,7 млн. куб метрга мўлжалланган “Қорачиқ” сув омборининг қурилиши олиб борилиб, йилнинг сўнггига қадар уни битказиш режаланмоқда.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-06-09, 19:55
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.