26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Фахрий сенатор'' гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди

Яқинда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг тавсияси билан Парламент Сенати Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаевни “Фахрий сенатор” унвонига муносиб деб топганди. Палатанинг пленар мажлисидан олдин Элбошига ушбу унвоннинг махсус гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилди.

“Фахрий сенатор” унвони берилган одам давлатимизда ягона, у – Элбоши Н. Назарбаев. Шу муносабат билан Сенат Раисаси Дариға Назарбаева Элбошига илиқ тилакларини билдирди.

– Бу унвонни Сизнинг бунёдкорлик фаолиятингиз ва қўш палатали касбий Парламентни шакллантиришдаги  залворли меҳнатингизга сенаторларнинг чуқур эҳтироми деб қабул қилинг, – деди Д. Назарбаева. Ўз навбатида Элбоши барча депутатларга қўллови ва меҳнатини юксак баҳолагани учун миннатдорчилик билдирди.

– Кўпчилигингиз билан сўнгги 30 йил давомида бирга ишлаб келамиз.Биз кўпгина қийинчиликларни бирга бошимиздан ўтказдик. Менга “Фахрий сенатор” унвонини беришга қарор қилганлигингиз учун чин юракдан миннатдорчилик билдираман, – деди Нурсултан Назарбаев.

Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти йўлга қўйилган ислоҳотларнинг самарали ўтказилишида Парламентнинг сифатли қонун чиқариш фаолияти ўта муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

– Давлатимизни  бутун дунё таниди. Иқтисодиётимиз ривожланиб, фуқароларнинг турмуши юксалди. Биз мамлакатни янгилашга йўналтирилган бир неча дастур қабул қилдик. Сизлар ушбу ҳужжатларни амалга оширишда фаоллик кўрсатасизлар. Ислоҳотларнинг самарали бўлиши сизларнинг ишингизга боғлиқ, – деди Элбоши.

Бундай тарихий воқеанинг гувоҳи бўлган сенаторлар ҳам Элбошини табрикладилар.

Akorda.kz, 2019-06-07, 19:24 584
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.