26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Нафақа деб оила бузилмасин

Шимкент шаҳар ҳокимлигида давлат  органлари вакиллари иштирокида ўтган йиғилиш манзилли ижтимоий ёрдам ҳамда алиментларни ундириш масалаларига бағишланди. Фарзанд кўрган оила борки, ижтимоий аҳволига  қарамасдан  бутун ҳужжатларини жамлаб,  вилоятимизнинг  бандлик мар­казлари, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидаги узун навбатларида ту­риб, нафақа олиш илинжида қўлидан келган барча ҳаракатларни қиляпти.  Ҳокимлик томонидан кутилган 22 минг ўрнига  Шимкент шаҳар ижтимоий органларига 52 мингта ариза тушган.   Жорий йилда шаҳар адлия департаментига 1185та хонадон мурожаат қилган, шундан 54таси алиментни мажбурий ундиришга тааллуқлидир. Мутахассисларнинг айтишича, алимент тўлашдан қочиш мақсадида фуқаролар кўпинча даромадни камайтиришади ва уй-жой шароитларини ёмон деб кўрсатишга ҳаракат қилишади.

– Бундан буён барча аризалар тек­ширилади. Ҳамма нарсани текши­­­­­­­­­­ра­миз, шу жумладан оиланинг даромади аслида қанчалигини ҳам. Ўйлайманки, мазкур мажлис бугунги куннинг долзарб мавзусига бағишланган ва са­марали ўтади. Шу боис ҳам махсус ко­миссия ташкил этиш таклифи тушяпти. Май­ли, адлия департаменти орган­лар вакил­ларидан иборат рўйхатни тайёр­ласин ва биз бу йўналишда доимий ишни йўлга қўямиз, – деди йиғинда Ғ. Абдирахимов.

ҚУРБОНЛИК БЕРИШ ЖОИЗМИДИ?

Шаҳримизда манзилли ёрдам олиш­га талабгорларнинг сафи кескин кен­гайди. Бу ҳам келажагимизнинг  ривожи учундирда деб қабул қилдим. Бироқ... Юра­гимнинг бир чеккаси, “бунинг учун қурбонлик бериб эришдикку”, деяёт­ганини ўзим биламан, юрагим билади... Кўп болали ва кам таъминланган она­ларга манзилли ёрдам белгилаш учун бир оиланинг беш фарзанди куйиб кул бўлиши шартмиди?!

Бу савол мен­га ҳамон тинчлик бер­майди, уларнинг ижтимоий тармоқларда кўп тарқалган жаноза намози вақтида қатор тизиб қўйилган жасадлари кўз олдимдан кетмайди. Уларни дуо қиламан: “Ал­лоҳ жойларингизни жаннатдан ато этсин, ота-онангиздан эзгу кунларни ая­ма­син...” Қурбонлик берилди, энди кўп болали оилалар нафақа пулини бемалол расмийлаштириб олаверадилар, оила­лар фарзандларини кўпайтиришга аниқ бир рағбатга эга бўлишди. Беш қи­зини ерга берган Ситтерлар оиласи учун ҳаёт маънан тугаганлигини ҳамма ич­дан куйиниб, англаса ажабмас... Фар­­­­зандларини йўқотганларидан сўнг улар­га далда сифатида берилган уйда беш қизининг руҳлари яшайди, унда ило­ҳим тақдирлари гўзал, келажакда солиҳ инсонлар бўлиб етишадиган, опа­лари эришолмаган бахтли кунларга гувоҳ бўладиган гўдакларнинг кулгуси янграсин. 

ТИРИКЛАРНИНГ ТАШВИШИ ТУГАМАЙДИ 

Шимкент шаҳар бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш бошқармаси аҳоли билан ишлаш бўлимининг бош мутахассиси С. Сейитовнинг айтишича, манзилли ёрдам олиш учун Шимкентда яшаб, шаҳарда рўйхатга олинганлардан 27000  ариза тушган. Улардан 25890 таси бўйича бу тўлов белгиланди.  Уни қандай йўл билан бўлсада қўлга киритишга аҳд қилган фирибгар ҳамюртларимиз ҳам пайдо бўлди. Ёлғиз оналарнинг болаларига бериладиган тўловлар, имтиёзлар кўп­роқ эканини эътиборга ол­ган оилалар хўжакўрсинга ажрашиш учун судга ариза беришмоқда. Айниқса, шаҳ­римиздаги туман судларида бун­дай мазмундаги аризалар анча кўпай­ганлигини мута­саддилар алоҳида таъкид­лашди. ҚР Президенти Қ. Тўқаев ҳам ай­рим оила­ла­лар манзилли ёр­дам олиш учун ажрашишга ариза бераёт­ган­лигини, қал­­лоб­ликнинг олдини олиш учун рақам­лаш­тиришни жорий этиш­ни тезлатиш муҳимлигига эътибор қа­­ратиб, Twitter иж­тимоий тармоғидаги са­­­­­ҳифасида муло­ҳазаларини қолдирган.

Шимкент шаҳар Энбекши туманидаги медиатор ҳамда руҳшунослар ҳам бир овоздан бундай ҳаракатлар кун сайин ўсиб бораётганини  қайд этишди.

– Ҳозирги кунда, асосан аёллар ажра­шиш ниятида судга мурожаат қилиш­моқда. Бунинг учун бош сабаб қилиб – оила бошлиғининг  даромади камлиги, масъулиятсизлиги, оила­даги зўравонлик, йиллар бўйи бирга яшашсада ҳали бош­панали бўлишолмаётганини, боз ус­тига эрининг жазман орттирганини кўр­сатишади. Ёрдам пули берила­ётга­нидан бошлаб ажрашишлар кўпайди. Эр ва хотиннинг  даромади 20 минг тенгелик ёрдам олиш миқдордан ошиб кетяпти, демак, уларга берилмайди. Даромади тузуккина бўлса ҳам улар ижара уйда истиқомат қилишяпти. Агар ажрашишса, ёлғиз она сифатида  болаларига давлат ёрдам пули тўланади. Ва мазкур нафақа эвазига оила моддий аҳволини тузатиб олиш имконига эга бўлади. Ажра­шиш учун келаётган оилалар бунинг учун маъна­вий жавобгарликларини унутиш­япти. Бунинг эвазига давлат божи си­фатида атиги 800 тенге тўлашади. Ҳа, ажрашаётганлар 800 тенге тўлайди, агар уни бир неча баравар ошириб қўй­сак, бу даргоҳга оилалар камроқ келар­­миди?! – дейди мен билан суҳбатда Энбекши туман суди руҳшуноси Гул­сум Имашева.  

“Оилавий суд” пилот лойиҳаси доира­сида  медиаторлар судьялар билан ҳам­корликда оилаларни сақлаб қолишга  ҳаракат қилишяпти.

Оилавий ажримларга гувоҳ бўла­ёт­­­ган судья Қайрат Избасаровни ҳам шу масала ўйлантиряпти:

– Уйланиш осон, уй бўлиш қийин, дей­ди халқимиз. Бу бежиз эмас. “Оилавий суд” лойиҳаси жорий йилдан амалга ошириляпти. Ўтган йилдан бошлаб “Яраштириш маросими” дастури дои­­­­расида анча кўрсаткичларга эриш­дик. Мақсадимиз оилаларни ажратиш эмас, балки уларни яраштириш, ои­лада болаларнинг тирик етим бўлиб қолишидан сақланиш. Ижтимоий ёрдам олиш мақсадида аввал ҳам одамлар қувликка бориб, ажрашиш пайида бў­лишган. Баъзилари асл ниятларини яширишади, баъзилари ошкора айти­шади. Ишни ўрганиш жараёнида бу жи­ҳатлар, албатта, юзага чиқади.  

Ночор оилаларга мўлжалланган эҳ­сонни ҳақиқий муҳтожлар олиши ке­рак. Ор-номус бў­лиши керак одамда. Бу, аҳолининг, солиқ тўлов­­чиларнинг солиқлари, жарималаридан йиғилаётган ёрдам пули, деб тушунтиришга ҳа­ракат қиляпмиз. Оилалар бор, нафа­қани деб ажрашаётгани учун уялиб, ҳужжатларини олиб кетишади. Баъзи­лари эса фарзандларидан воз кечмоқчи бўлишади. Ота фарзанди олдидаги оталик ҳуқуқидан маҳрум этишларини  талаб қилиб турибди. Нафақа олиш имконини яратиш орқали оиласига ёрдам бермоқчи. Вақт ўткинчи, инсон қилган қалтис ишидан пушаймон бў­лади. Биз, давлатимиз номидан ҳукм чиқариб берамиз. Бўлди, бу ҳужжат, у ўзгартирилмайди. Келажакда ота-она ўз фарзандига қайси юз билан қарайди? Шу боис ҳам мазкур ишда оталикни бекор қилиш талабини бекор қилдик. Биз, судьялар ҳам ҳар бир ҳукм учун масъулмиз. Турфа хил тақдирларга гувоҳ бўламиз. Оилаларнинг сақлаб қолинишида менинг ҳам хизматим борлигидан ич-ичимдан қувонаман, ал­батта. Мақолангизда бу ишга мушо­ҳада билан ёндашиш кераклигини ёз­­­­­­­­­­­сангиз. Шимкентнинг ўзидан ҳам, ша­­­­ҳарга янги қўшилган Сайрам, Абдулла­­­обод, Турдиобод, Тўғис, Маятас мав­­­­­­­­­зе­ларидаги ҳамюртларимиз ҳам фу­­қа­­ро­лик ишлари юзасидан кўплаб му­­­­ро­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жаат қилишмоқда.

Алпамис Иманбеков, медиатор:

– Оилада ота бошпана учун меҳнат қилади, она эса болалар тарбияси би­лан машғул. Унинг даромади болалар учун бериладиган манзилли нафақа олишга  белгиланганидан кўп (даромад оила аъзоларига чаққанда 21 минг тен­гега етмаса нафақа тўланади). Ёл­­ғиз аёл уч-тўрт боласи билан яшаса, уларга бу нафақа ажратилади. Шу боис ҳам оилалар ажрашишга ариза беришяпти. Бафуржа суҳбат ас­но­сида улар ёрдам пулини ундириш мақ­садида ажрашаётгани маълум бў­лади. “Қўйинг, бундай йўл тутманг, бу  қалбакилик, яхши эмас,” деб ҳарчанд тушунтиришга ҳаракат қилмайлик, баъзилар аҳдида қатъий туришади. Уларнинг фикрича, оиласини моддий таъминлашга  имкони етмагач, жилла қурса мана шу йўл билан мақсадларига эришишга интилишади. Бундай оила­ларга кўп дуч келаётганлигимиз боис, ҳукуматимиз ота-она бағрида ўсиб, парваришланаётган тўлиқ оилаларга нафақа тўлашни жорий этса, бу ҳар томонлама  ночор хонадонларга ёр­дам ва оилаларнинг сақланишига са­баб бўларди. Ҳар бир мамлакатнинг  неги­зини оила ташкил этади. Ажрашган оилаларда эса эртамиз эгалари алам­за­далик  туйғуси билан ўсади. Бир куни ажрашиш ниятида келаётган аёл­га “марҳамат, давлат божи 200 минг тен­­­­­­ге, тўланг-да, ҳужжатларни рас­мий­­­­­­­­­­­­­­­лаштираверинг, судда тезда ажра­тиб юборишади” деб жавоб бердик. Бу ҳазилимиз иш берди. Халқимиз ишо­нувчан эмасми, “йўғе, қўй, бундай пулим йўқ, эримнинг ўзи шунча пулни топиб, аж­рашаверсин”, деб бу даргоҳга  қайтиб йў­­ламади. Демак, харажатлар ҳам одам­ни мулоҳазага чорлайди. 

Нафақа олувчилар сафи кенгай­гани давлатимиз тараққиётини белги­ла­май­ди, бироқ кўп болали оилалар фар­зандларини илмли қилиб тарбия­лаш­да бунинг самарасини кўрсак, нур усти­га нур. Ишонаманки, даврлар келади си­зу, бизнинг солиқларимиз эвазига тў­лана­диган нафақани олишдан ор қилув­­чилар сафи кенгаяди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-06-10, 01:57 112
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.