26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рақобатбардошлик шароитида

МДҲ давлатларидан кузатувчилар миссияси Қозоғистондаги Президент сайловларини кузатиш бўйича иш натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.

– Жорий йил 9 июндаги Қозоғистон Республикаси Президенти сайлови Конституция ва “Қозоғистон Республикасида сайловлар тўғрисида” Конституциявий қонунига мувофиқ ўтди, – деб маълум қилди МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари, МДҲ ижро қўмитаси раиси Сергей Лебедев.

Қайд этилишича, сайловлар демократик тамойилларга мувофиқ равишда шаффоф, одилона ва рақобатбардошлик шароитида ўтган. МДҲ миссияси таркибида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Туркманистон, Ўзбекистон, МДҲ парламентлараро ассамблеяси, Белаорусь парламент йиғини, Россия парламент йиғинидан кузатувчилар бўлишган.

МДҲ миссиясидан 432 нафар кузатувчи, шу жумладан узоқ муддатли асосдаги 20 нафар кузатувчи сайлов мавсуми мониторингини юритган. МДҲ миссияси жорий йилнинг 20 майидан Қозоғистондаги сайлов жараёни мониторингига киришди. Кузатувчилар мамлакатнинг барча минтақаларидаги участкаларга боришди. Мамлакатимизда 9 июнь куни ўтган Қозоғистон Президенти сайловида Давлат раҳбари лавозимига етти номзод даъвогарлик қилди. Exit poll натижаларига кўра Қасим-Жўмарт Тўқаев унда етакчи.

2019-06-10, 16:49 579
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.