26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Илк қутловлар

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қасим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон Республикаси Президенти сайловидаги мутлақ ғалаба билан қутлади.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга табриги учун миннатдорчилик билдириб, қардош давлатлар орасидаги тотувликни ҳар томонлама жадал ривожлантириш борасида Элбоши Нурсултан Назарбаев олиб бораётган сиёсатни давом эттиришини маълум қилди.

Шунингдек, Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Тожикистон Республикасининг Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали гаплашди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Қасим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон Республикасининг Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Давлатлар раҳбарлари Қозоғистон ва Тожикистон орасидаги стратегик шерикликнинг янада ривожланишига ишонч билдиришди.

Томонлар келгуси учрашувларнинг жадвалини ҳам келишиб олдилар.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.

Сооронбай Жээнбеков Қасим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон Республикасининг Президенти сайловидаги ғалабаси билан қутлади.

Томонлар икки мамлакатларининг тотув қўшничилик ва дўстлик асосидаги муносабатларини янада мустаҳкамлаш ниятида эканликларини айтишди.

Шунингдек, президентлар келгуси учрашувлар ҳақида гаплашдилар.

Akorda.kz, 2019-06-10, 16:51 133
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.