26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Устоз ва шифоркорларни бошпана билан таъминлаш: тартиби, муддати ва талаблари

“Қозоғистон ипотека компанияси” (ҚИК) икки вазирлик билан шартнома имзолаб, ўқитувчилар ва шифокорларга дастлабки ба­далсиз 3 мингта квартира ижарага берилишини (кейин сотиб олиш имкони билан) эълон қилди. Яъни, бу уйларнинг ярми устозларга, ярми оқ халат соҳибларига берилади. Бошпана учун бўлиб тўлаш баҳоси қанча? Уйлик бўлишнинг талаблари қандай? Дастлабки квартиралар қачон берила бошлайди? Мавзуни теранроқ таҳлил қилиб кўрайлик.

15 минг тиббиёт ходими, 10 минг ўқитувчи квартира навбатида турибди 

Соғликни сақлаш вазири Елжан Биртановнинг айтишича, бугунги кунда 15 минг нафар соғликни сақлаш ходимлари бошпанага муҳтож. Яна 10 минг ўқитувчининг уйлик бўлолмай юрганини Таълим ва фан вазирлигининг масъул котиби Арин Ўрсариев ҳам айтди. 3 мингта квартира  25 минглик эҳтиёжни қондиролмайди. Шундай бўлса-да...

– Ҳозирги кунда Қозоғистонда 400 мингдан зиёд тиббиёт ходими меҳнат қилади. Улар орасида 170 минг ҳамшира ва 60 минг шифокор бор. Бу эса бошпана танқислиги масаласи  кўндаланг бўлиб турганини билдиради. Қозо­ғистон ипотека компанияси билан мемо­ран­дум имзоланиши – биз учун қувонарли ҳол. Менимча, шундай тадбирлар орқали шифокор ва ҳамшираларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланади. Бу тиббиёт хизмати сифатини бевосита оши­ришга таъсир кўрсатади, – деди Елжан Биртанов.

Ўз навбатида Арин Ўрсариев компания ва вазирликларнинг ўртасидаги иш механизми қандай кечишини тушунтириб берди.

– “Қозоғистон ипотека компанияси” (ҚИК) Таълим ва фан вазирлигига қанча квартира бор­лиги ҳақида хабар жўнатади. Унда квар­­­тиранинг квадрат метри, қавати, баҳоси кўр­са­тилади. ТФВ навбатда турган одамларга бил­дириш хати жўнатади. ҚИК иштирокчилар би­лан ижарага олиш шартномасини тузади. Бу шарт­нома 240 ойга мўлжалланган. Бир марталик тўлов – 1фоиз, – деди у.

Дастурнинг афзаллиги нимада?

Дастурни молиялаштиришга “ҚИК” ИТ” ҲЖ­нинг тахминан 40 млрд. тенге хусусий маблағи ва бозор талабларига мувофиқ, қарзга олинган маблағ сарфланади. Компания раиси Адил Мухамеджановнинг айтишича, даъвогарлар учун ижарага бериладиган уйни ўтказиш талаблари қуйидагича: уйни ижарага олиш муддати 20 йил. Бошпана дастлабки бадалсиз берилади. 

Уйни истаган вақтда ҳамда жарима санк­цияларини қўлламай, муддатидан аввал харид қилиш имконияти бор. Даромад етарли бўлмаса кафолатчиларни жалб қилиш имконияти ҳам кўриб чиқилган. Бунда дастур бўйича ижарага олиш тўловининг ўртача ойлик миқдори респуб­лика бўйича ўртача баҳодан паст бўлади.

Уйга даъвогарлар рўйхатини бевосита вазир­ликлар тузади. Ўз навбатида “ҚИК” ИТ” ҲЖ берил­ган ходимларнинг тўлов қобилиятини тек­ши­риб, баҳолаш натижаси бўйича аризалари маъқул­ланган номзодлар билан узоқ муддатли ижара шартномасини тасдиқлайди.

Бошпана олишнинг асосий талаблари

Арин Ўрсариев таълим соҳасининг қайси ходимлари мазкур дастур бўйича уй олишини айтиб берди.

– Умуман, дастурда иш­тирок этишга ким­нинг ҳуқуқи бор? Вазирлик ҳамда му­ассаса тасарруфидаги таш­­килотларнинг ходимлари нав­­­­­бат бўйича олади. Сўнгги беш йилда уларнинг но­мида уй-жой бўлмаслиги ке­рак. Шу­нингдек, тўлов қо­билияти тас­диқланиши шарт. Даромади тўғ­рисида маълумот олиб ке­ли­ши ке­рак. Кейин сотиб олиш ҳу­қуқи билан уй бе­ри­лади, – деди у.

Таълим ва фан вазирли­гининг масъул котиби бу уй­лар­нинг тахминан қанча тури­шини ҳам ҳисоблаб берди.

– Квадрат метри 260 минг тенге деб ҳи­собласак, 50 квад­рат метрли уй тахминан 13 мил­лион тенге туради. Агар ижарага бериш муд­дати 20 йил бўлса, ой сайинги тўлов тах­ми­нан 60-70 минг тенгега тўғри келади. Агар биз шартномани 15 йилга тузсак, ойига 80-90 минг тенге тўланса, кифоя, – деди А. Ўрсариев.

Соғликни сақлаш вазири Елжан Биртанов эса, энг аввало, муҳтож оилаларга эътибор қара­тишни таъкидлади.

– Ижарага бериладиган квартирани тиббиёт со­ҳасидаги барча мутахассислар олишлари мумкин. Шифокорлардан ташқари, ҳамширалар, касалхоналарда ишлайдиган мутахассислар, яъни ҳисобчилар ва муҳандисларнинг ҳам ариза беришга ҳуқуқи бор. Яъни, лавозими бўйича ҳеч кимга ҳеч қандай устунлик берилмайди. Қисқаси, бошпанага муҳтож ходимлар эътибордан четда қолмайди, – деди Е. Биртанов.

Шартнома тузилди! Уйни қачон оламиз?

– Меморандумга энди қўл қўйилди. Вазир­ликлар эндиги навбатда бир-икки ҳафтанинг ичида рўйхатини бериши лозим (навбатда турганларнинг). Шундан кейин биз навбатда турган муаллимлар ва шифокорларнинг тўлов қобилиятини текширамиз. Керакли ҳужжат­ла­ри борми-йўқми, маълумотларнинг барчаси текширилгач, ишни бошлаймиз, – деди “Қозо­ғистон ипотека компанияси” ИТ” ҲЖ ижровий директори Мақсат Мендибаев.

Унинг айтишича, икки вазирлик навбатда турганларнинг рўйхатини тайёрламоқда.Унда Қозоғистоннинг барча вилоятлар бўйи­ча квар­тира навбатида турган фуқаролар бор.

Бошқарма раиси Адил Мухамеджановнинг сўзига таянсак, 2-3 ойда квартиралар берила бошлайди.

ҚозАхборот., 2019-06-11, 11:32 168
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.