26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қ. Тўқаев қозоғистонлик ва хорижлик журналистлар билан учрашди

Учрашув чоғида ҚР Президенти ОАВ вакилларининг сайловга оид саволларига жавоб берди. 

– Мени ёқлаб овоз берган Қозоғистон фуқароларига миннатдорчилик билдираман, бу менга катта масъулият юклайди. Ва бу жавобгарликни оқлаш – мен учун жуда катта вазифа. Бу – халқнинг ишончи. Сайлов юқори савияда, очиқ ва одилона ўтди. Мингдан ортиқ халқаро кузатувчилар сайловнинг боришини кузатиб туришди, 350га яқин хорижлик журналистлар ахборотни бутун жаҳонга тарқатишди, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев, сўнг қўшимча қилди:

Биласизларми, бунинг учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Номзодлар ўз сайловолди дастурларини эълон қилдилар. Бу эса фуқароларнинг мамлакатимиз тақдирига зўр масъулият билан ёндашишларини кўрсатади. Қозоғистон халқи мамлакатни ривожлантириш стратегиясининг бардавомлигини қўллаб-қувватлайди.

Президент, шунингдек, ўтган сайлов ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.

Ўтган сайлов адолатли, шаффоф бўлди, деб ўйлайман. Сайловда 7 номзод қатнашди, уларга тенг шароитлар яратиб берилди. Қозоғистон халқи ворисдошликни қўллаб-қувватламоқда, – деб тугатди сўзини Давлат раҳбари.

ҚР Президентини улуғлаш маросимини 12 июнда ўтказиш мўлжалланмоқда.

Қазинформ., 2019-06-11, 13:16 633
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.