26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент халққа қасамёд қилди

Астанадаги Мустақиллик саройида ўтган янгидан сайланган Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевни улуғлаш маросимида Давлат раҳбари Қозоғистон халқига қасамёд қилди.

Инаугурация маросими ўтадиган тантанали залга даставвал, Қозоғистон Республикасининг Байроғи, штандарти ва Конституцияси олиб кирилди. Қонунга биноан, Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Конституцияга қўлини қўйиб:

– Қозоғистон халқига виждонан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини қатъий ҳимоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Қозоғистон Президенти сифатида зиммамга юклатилган юксак вазифани виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан, – деб онт ичди.

Шу вақтдан бошлаб, Президент расмий турда лавозимига киришган ҳисобланади.

 Қасамёд қабул қилингандан кейин Қозоғистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради. Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг раиси Давлат Раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти гувоҳномасини топширди. 

Эслатиб ўтамиз, ҚР Марказий сайлов комиссиясининг чиқарган хулосасига биноан, 9 июндаги навбатдан ташқари президент сайловида номзод Қасим-Жўмарт Тўқаев сайловчиларнинг 70,96 фоиз овози (сайловчиларнинг 6539715 овози)ни олиб, ғалабани қўлга киритганди. Шунга биноан Марказий сайлов комиссияси ҚР Президентининг қасамёд қабул қилиш кунини 12 июнга белгилаш тўғрисида махсус қарор қабул қилди. 

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Президенти лавозимига расмий киришиш маросимида сўзлаган нутқида жамоат ишончи миллий кенгашини ташкил этишга қарор қилганини, Кенгашга жамиятимизнинг ёш вакиллари киришини маълум қилди. Жамоат ишончи кенгашининг биринчи йиғини жорий йилнинг августида ўтади.

– Ҳокимият одамларнинг талабларини тинглаши, ваъда бериш эмас, уларни бажариши керак. Бу қоидага Ҳукуматнинг барча аъзолари ва ҳокимлар риоя этишлари шарт. Энг муҳими, умумий рақамлар эмас, барча фуқароларнинг амалдаги фаровонлиги бўлади. Трансформация жараёни давом этади, – деди Қ. Тўқаев.

– Биз фикрлар хилма-хиллигининг тан олинишига асосланамиз. Турли мулоҳазалар – ягона миллат, – қўшимча қилди Қ. Тўқаев.

“Юртимиз фуқаролари барча жойда адолат ўрнатилишини хоҳлайдилар. Ундан кейинги бош масала – аҳоли даромади миқдорининг камайиши. Миллиондан зиёд фуқаро банклардан насия олишга мажбур бўлди”, деди ҚР Президенти.

Қ. Тўқаев куздан бошлаб уюшган жиноятчилик камайишига алоҳида урғу берди.

– Уюшган жиноятчилик – давлат тараққиётини тўхтатадиган хасталик. 1 сентябргача уюшган жиноятчилик даражасини имкон қадар камайтирадиган ислоҳотлар мажмуаси тайёрланади, – деди Президент.

 

ҚозАхборот, 2019-06-12, 18:42 571
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.