26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокимининг телеэфирдаги бевосита суҳбати давомида 600дан зиёд савол берилди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев маҳаллий “Қазақстан-Шымкент” телеканалида эфирда бевосита суҳбат берди. Телеканалда ўтган “Ҳоким соати” дастурида минтақа раҳбари ҚР Пре­зиденти Нурсултан Назарбаевнинг “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубида белгиланган вазифаларнинг вилоятдаги ижроси бўйича маълумот бериб, вилоят аҳлидан тушган саволларга батафсил жавоб берди. 

Суҳбат аввалида ҳоким вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан маъруза қилиб, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий, тадбиркорлик, уй-жой коммунал хўжалиги, таълим, соғликни сақлаш сингари асосий соҳаларга алоҳида тўхталди.

– Вилоятда жорий йил илк бор ипакчилик йўлга қўйилди. Минтақага йўналтирилган сармоя 1,6 баравар ортди. Элбоши Мактубида қайд этил­ганидек, қишлоқ хўжалигини иқтисодиётнинг драйверига айлантириш тадбирлари жадал юритилмоқда. Ҳозирги кунда 50 минг оилани бир­лаштирган 468та қишлоқ хўжалиги ширкати ташкил этилди. Тошқиннинг олдини олиш ва экин майдонларини суғориш мақсадида дарёлар бўйида 16та сув омбори қуриш режаланмоқда. Унга 9,3 млрд. тенге ажратиш кўзланиб, натижада 17 минг гектар ерни суғориш имконияти юзага келади. Жорий йилда аҳоли манзилларини газлаштириш ва электр қуввати билан таъминлаш ишлари кенг миқ­ёсда олиб борилади, – деди вилоят ҳокими.

Бир ярим соат давом эт­ган учрашув мобайнида мах­сус мутахассислардан “Call-­­­­­­­­­марказ”да телефон, элек­­трон почта, WhatsApp иж­тимоий тармоғи ва вилоят ҳокимлигининг Facebookдаги расмий саҳифаси орқали са­воллар берилиб, вилоят аҳ­ли ўзларини қизиқтирган са­волларга жавоб олди.

Бевосита мулоқот вақтида саволларнинг асосий қисми WhatsApp орқали берилиб, улар қишлоқ хўжалиги, банд­­­­­­­лик, тадбиркорлик, ком­му­нал хўжалик, таълим, соғ­лик­­ни сақлаш, сайёҳликни ри­вожлантириш каби масала­ларга оид бўлди. 

Савол йўллаганлар орасида бошқа вилоят фуқаролари ҳам бўлиб, улар вилоят ҳокими билан эфирда дийдорлашиб, ўзларини қизиқтирган савол­ларга батафсил жавоб олишди. Масалан, Жанубий Қозоғистон вилоятида туғилган, бугунги кунда Ақтау шаҳрида яшаёт­ган А. Жайилғанова ички ту­ризмни ривожлантириш ма­саласига эътибор қаратиб, ўзга вилоят аҳлининг Жанубий Қозоғистон вилоятига сай­ёҳ сифатида келишини таъ­­минлаш масаласини кў­та­риб, жанубликларни шимо­лий вилоятларга кўчириш ишини жонлантириш керак­ли­­­­гини айтди. Бугунги кун­да шимолда истиқомат қи­лаётган ҳамюртимиз С. Мир­захметов одамларни Ши­мо­лий вилоятларга кўчириш ишини вилоят ҳокимининг ўзи назорат қилиши лозимлигини таъкидлади. 

Умуман, бевосита муло­қот чоғида минтақа раҳбарига 600дан зиёд савол йўлланди. Саноқли дақиқаларда келган саволларга имкони борича жавоб берган Ж. Туймебаев фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этишга ҳара­кат қилишини билдирди.

Айтиш жоизки, суҳбат да­вомида жавоб бериб улгу­рилмаган саволларнинг жавоби вилоят ҳокимининг расмий сайтида эълон қилинади.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2017-06-09, 19:57
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.