26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
1000 гектарли иссиқхона

Сариоғоч туманига ташри­фимиз Қоплонбек қишлоқ окру­гидаги “Занжанинижад” деҳқон хў­жалигига ташриф билан  якун­ланди. 2012 йили ишга туши­рилган хўжаликнинг айни дамда 3 гектарга яқин ери бўлиб, унинг 1,2 гектари ис­сиқ­­­­хонани ташкил этади. Бу ерда асосан поми­­­­­­­дор етиштирилади.  

Хўжалик ўтган йили 140 тон­на маҳсулот етиш­тирган эди. Жорий йилда эса ҳосил анча ошибди. 

Помидор мамлакат бозори ва Россия истеъмол­­чиларига ет­казиб берилади. Айни дамда 5 киши фао­лият юри­таётган иссиқхонада, ўртача маош 55-60 минг тенгени ташкил этяпти. Деҳқон хўжалиги соҳиби Рустам Занжанинижаднинг айтишича, иссиқхона поми­­­дорлари экологик тоза.

– Маҳсулотимизни сотишда муаммо йўқ. Бироқ ишимиз режа асосида юритилса, мақсадга мувофиқ бўлар ва ўртада олиб сотарлар фойдаланиб қолиш­масди, – дейди хўжалик раҳбари.

Сафар давомида Жибек жўли қишлоқ округидаги “Измир Сариоғоч”  чорвачилик мажмуасига  бордик. 2017 йили  фаолиятини бошлаган мажмуада 20 гектар боғ, 4 гектар  иссиқхона ҳамда 62 бош Абердин-Ангус зотли қорамол бор. Уларнинг 57таси оналик, 5таси  зотдор новвос. Мажмуада 60 минг тенге ўртача маош билан 5 киши ишлаяпти. Келгусида мол сонини 500 бошга етказиш ниятида.

Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилоятида 2018 йил якунига кўра иссиқхоналар майдони 934,9 гектарни ташкил этса, айни дамда 988,2 гектар иссиқхона бор. 2019 йил охирига бориб минтақада иссиқхоналар май­­­­донини 1114,9 гектарга етказиш режаланмоқда. Сари­оғочда эса бугунги кунда 649,1 гектар иссиқхона бор.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-06-13, 13:50 78
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.