26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига янги аъзолар қўшилди

Астана шаҳрида бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари саммитида қатор оламшумул тарихий воқеалар содир бўлмоқда. Кўп йиллардан буён ўзаро адоватда яшаган Ҳиндистон ва Покистон ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоларига айланишади. Қозоғистон, Хитой, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари салоҳиятини ҳам ҳисобга олсак, илк бор жаҳон аҳолисининг 40 фоизини ташкил этувчи мамлакатлар муштарак мақсадлар йўлида бирлашмоқда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев мазкур саммитни “ташкилот ҳаётидаги муҳим сана”, деб атади. 

Мустақил Қозоғистон тарихидаги муҳим воқеа – “Астана ЭКСПО – 2017” кўргазмасининг очилишига тўғри келган саммит давлат раҳбарлари учун ўзаро мулоқот имкониятини берди. Ахир ушбу кунда 17 давлат етакчилари Астанага ташриф буюрди. Элбоши ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришпе, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Белорусь давлат раҳбарлари билан учрашди, Эрон ва бошқа қатор мамлакатларнинг етакчи сиёсатчиларини қабуллади. 

Экстремизм ва терроризмга қарши кураш, иқтисодий ҳамкорлик, барқарор ривожланиш масалалари учрашувнинг асосий мавзуларидан бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга мазкур саммитда Эронни ташкилотга тўлақонли аъзо этиб қабуллаш масаласи юзасидан қарор қабулланиши кутилмоқда. 

– Ҳиндистон, Покистон ва Хитой орасидаги муносабатларда таранглик мавжудлиги сир эмас, – деди сиёсатшунос Ерлан Саиров. – Уларнинг ўртасида зиддият тугунлари бор. Мулоқот орқали турли зиддият ва низолар ҳал бўлиши мумкин.

Евроосиёнинг энг жадал ривожланаётган мамлакатларини ўзида жамлаган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти келажакда янада самаралироқ фаолият юритишига шубҳа йўқ.

***

Шу куннинг ўзида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари тор доирада учрашдилар. Элбоши 16 йиллик ривожланиши даврида ташкилот халқаро доираларда тан олингани ва кўптомонлама ўзаро алоқалар майдончасига айланганини таъкидлади.

– Минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқалар ва мамлакатларимиз орасида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш бўйича катта ишлар қилинди. Шартнома-ҳуқуқ базаси шаклланди. Мустаҳкам ташкилий асослар яратилди, уларнинг минтақавий ва дунёвий таъсири кучайиб бормоқда, – деди Нурсултан Назарбаев.

Қозоғистон Президенти Астана саммити ташкилотнинг янги тарихи ибтидоси бўлишини кўрсатиб ўтди.

– Бугунги йиғилишимиз охирги марта олти томонлама шаклда ўтмоқда. Бугун биз Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасини ташкилотга қабул қилиш жараёни якунлангани ва уларга ШҲТга аъзо давлатлар мақоми берилиши хусусидаги қарорни имзолаймиз. Янги аъзоларнинг қабулланиши ташкилот ривожига ва унинг халқаро нуфузи ошишига катта туртки беради, – деди Элбоши.

Нурсултан Назарбаев ШҲТ фаолиятида жаҳон сиёсати ва иқтисодиётининг асосий йўналишлари ва ўзгаришлари ҳисобга олинаётганини алоҳида таъкидлади. 

– Асосий мақсадларга изчил эришиш ва қабулланган барча қарорларни ҳаётга самарали татбиқ этиш бўйича тизимли иш олиб борилмоқда. Барқарорлик ва хавфсизликка таҳдидлар ва хатарларни енгиб ўтишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунончи, мазкур Саммит доирасида Халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш тўғрисида Баёнот ва Экстремизмга қарши кураш бўйича конвенцияни имзолаш режаланган. Бу эса ШҲТнинг жаҳондаги мазкур ёвузликка қарши курашга қўшган ҳиссаси бўлади, – деди Қозоғистон Президенти.

 

 

Президентнинг Матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди., 2017-06-09, 19:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.