26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон Шарқ гавҳарига айланади

Кеча Марказий коммуникациялар хизмати майдонида Туркистон вилоятининг ташкил топганига 1 йил тўлиши муносабати билан “Туркийзабон мамлакатлар маънавий пойтахтининг ривожи ва янги лойиҳалар” мавзуида матбуот анжумани ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Ўтарбаев, Туркистон вилоят маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармасининг раҳбари Н. Исабек, Туркистон вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси С. Қалқаманов қатнашди. 

Туркистонга вилоят маркази мақоми берилганига 1 йил тўлди. Бу вақт шаҳар учун ўта аҳамиятли бўлди. Кўҳна шаҳар кундан-кунга ободонлашиб, замонавий қиёфа кашф этмоқда. Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаси, маънавий-маданий йўналишида ижобий ўзгаришлар юз берди. 

Матбуот анжуманида нутқ сўзлаган вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Ўтарбаев юбилей арафасида ўтказилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, лойиҳа доирасида 46та тадбир амалга ошишини маълум қилди. 

Чунончи, учрашувлар, рассомлар ва ҳунармандларнинг кўргазмалари ўтказилса, Туркистон вилоятининг диққатга сазовор жойлари, турли воқеаларни тасвирловчи “Буюк Даштнинг Туркистони” фотоэкспедияси уюштирилмоқда. Шаҳар аҳолисига кўтаринки кайфият улашиш мақсадида вилоят маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармаси раҳбари Н. Исабек Нур-Султан шаҳрида “Тўлебий” номли 10 қисмли киносериалнинг тақдимоти ўтишини маълум қилди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-14, 19:05 638
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.