26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тинчлик, барқарорлик, самарали ҳамкорлик

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев, ШҲТга аъзо давлатлар кенгашининг 19-мажлисида қатнашди

Тадбирдан сўнг сўзга чиққан Қозоғистон раҳбари Евроосиё молиявий маслаҳат механизмини барпо этиш лозимлигини айтди.

– Жаҳон бозорларидаги иқтисодий ўсишнинг секинлашуви, молиявий беқарорлик шароитида ШҲТнинг кенг иқтисодий салоҳиятидан имкон қадар самарали фойдаланиш лозим. Бунга саккизқиррали шаклда Евроосиё молиявий маслаҳат механизмини тузиш таъсир кўрсата олади. Мазкур лойиҳа бизнинг иқтисодий кун тартибимиздаги қатор масалаларни ҳал этишга хизмат қилади, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари ШҲТ котибияти ва “Астана” халқаро молия маркази ўртасида имзоланадиган меморандум Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг молиявий тармоғини ривожлантиришда мазкур марказнинг ягона инновациявий салоҳиятидан фойдаланишга имкон беришини таъкидлади.

– Бугун қабул қилинадиган бизнинг рақамлаштириш ҳамда инновациявий-коммуникациявий технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик концепциямиз амалда қўлланишга асосланган. Шу йўналишдаги илк қадам сифатида IT-стартаплар халқаро технопаркида, Астана хаб базасида ШҲТ мамлакатлари IT бўйича ёш мутахассисларининг форумини ўтказишни таклиф этамиз, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Қозоғистоннинг ташаббуси билан тайёрланган соғликни сақлаш, ШҲТнинг “Астана” халқаро молия маркази билан ўзаро ҳаракатлари, рақамлаштириш ва ахборий-коммуникациявий технологиялар, “ШҲТ-Афғонистон” алоқа гуруҳининг бундан кейинги ҳаракатлари каби соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар ҳам расмийлаштирилди. Шунингдек, саммит доирасида Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев кичик ва кенгайтирилган таркибдаги мажлисларда қатнашиб, минтақавий ва ташкилот доирасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб борди. 

Саммит натижаларига кўра, 22та ҳужжат имзоланди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2020 йилга режалаштирилди.

Akorda.kz, 2019-06-14, 19:16 675
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.