26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Серфарзанд оилаларга янги имкониятлар

Аҳолига берилаётган манзилли ёрдам ҳарна бўлсада, мадад сифа­тида хонадонлардаги бироз му­аммоларнинг ижобий ҳал эти­лишига имкон яратди. Куни кеча эса ҚР Меҳнат ва аҳо­лини иж­тимоий муҳофаза қилиш ва­зири Б. Сапарбаев ҚР Парла­мен­ти Маж­лисида ўтган умумий мажлис­да “Мажбурий ижтимоий су­ғур­та тўғрисида” ва “Маж­бу­рий иж­ти­моий суғурта ма­­са­лала­ри юза­си­дан Қозо­ғис­тон Рес­пуб­­­ли­ка­­сининг баъзи қонун ҳужжат­ларига ўзгар­тишлар кири­тиш тўғ­­­рисида” қонун лойиҳа­ларини тақдим этди.

Улар ҚР Тўнғич Пре­зиденти – Элбоши топ­ши­риғига кўра ишлаб чи­қилган бўлиб, меҳнат стажи ва мажбурий иж­тимоий суғурта тизи­ми­даги тўловлар миқ­до­ри ўртасидаги ўзаро боғ­лиқликни кучай­ти­­ришга, шунингдек, 2020 йилдан меҳнатга лаё­қатини, бо­қувчиси ва ишини йў­қотганлиги туфайли иж­тимоий тўловларни ўрта ҳисобда 30 фоизга оши­ришни таъминлашга йўналтирилган.

Чунончи, вазирнинг ай­тишича, мамлакатда 31 мингта кўп болали оила бор.

– Ҳукумат уч йил мо­бай­нида бундай оила­ларни квартиралар би­лан таъминлаш маж­буриятини олди. Бироқ оилавий аҳволи оғир хо­надонлар билан ало­ҳи­да ишлаяпмиз, бу иш­га  ҳомийларни ҳам жалб этяпмиз, – деди Б. Са­парбаев.

Вазир ўз маърузасида кўп болали оналарни ишга жойлаштириш ва уларга ихтисос ўргатишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

– Бу бизни ўйланти­ра­ётган масала. Биз уларга иш таклиф қиляп­миз, агар ихтисоси бўлмаса, “Еңбек” дастури бўйича давлат ҳисобидан бепул ўқитиб, их­тисос берамиз, кейин эса ишга жойлашишда ёрдам­лашамиз ёки дав­лат ҳисобидан  грант тақ­дим этамиз, – қўшимча қилди вазир.

2019-06-17, 10:20 626
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.