26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ў. Шўкеев: ''Ҳукумат туркистонни жадал ривожлантиришга доир 5та қарор чиқарди''

Тур­кистон шаҳрида ви­лоят мас­лаҳатининг сессияси ўт­ди. Муҳим йиғилишда Тур­кис­тон вилояти ҳоки­ми Ўмир­зақ Шўкеев мин­та­қа­ни ривожлантириш йў­­налишидаги режалари ва амалга ошираётган ишлари ҳақида маъруза қилди.

– Туркистонни нафақат ви­лоят маркази, балки бутун тур­кий оламнинг маданий-маъна­вий маркази сифатида ривож­лантириш топшириғини бажа­риш мақсадида шу бир ой да­во­­мида Ҳукумат томонидан ви­­­­­­лоят учун жуда муҳим 5та қа­­­­­­рор қабулланди. Бу – тарихда бўл­­­­­­маган воқеа. Улардан вилоят ва Туркистон шаҳри учун энг му­­­­ҳими – “Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ри­вож­лан­­­тиришнинг 2024 йилгача бўл­­­­­ган мажмуавий режаси”. Шунинг­дек, бошқа қарорлар ҳам Тур­кистон учун ўта аҳамиятли. Ви­лоятимизга давлат томонидан ало­­­­­­­­­­­­­­­ҳида қўллов кўрсатилмоқда, – де­ди вилоят ҳокими.

Эл Ҳукумати томонидан юқо­рида таъкидланган қарордан ташқари “Туркистон шаҳрини барпо этиш доирасида иш­лар ҳамда кўрсатиладиган хиз­мат­ларни сотиб оладиган шахслар­ни аниқлаш” тўғрисидаги қа­рор ҳам аҳамиятга эга. Шу­нинг­­дек, “TURKISTAN” эркин иқ­­­­­­­­­­тисодий минтақани ва маъмурий-тад­бир­корлик мар­казини, Тур­кистон шаҳрини ри­вож­лан­ти­ришни кўз­­лаган қа­рорлар ҳам вилоят та­раққиётига ижобий таъсир кўр­сатиши аниқ. 

Ҳукумат қабуллаган қа­рор­ларга мувофиқ вилоятда бар­ча соҳалар бўйича муҳим иш­лар амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш, мафкура, саноат минтақаларини ривож­лан­тириш йўлида йирик режалар ҳаётга татбиқ этилади.

Масалан, туризм соҳасида эко­­логик, тарихий-маданий ва ўз­ликни англаш йўналишида 57та сай­ёҳлик маршрути тайёрланган. Қасқасу сайёҳлик-рекреациявий мажмуаси қурилиши давомида 1900та иш ўрини очилса, ишга туширилгач, яна 400та доимий иш ўрини қўшилади. Йилига ке­ладиган сайёҳлар сони ҳам ортади. 

Минатақада инфратузилма ях­шиланади. Барча туман, шаҳар­ларда ичимли сув, газ билан таъминлаш, сифатли электр таъми­ноти масалалари бўйича му­ҳим ишлар бажарилади. Икки ойда 30та аҳоли манзилига “зан­гори олов” ўтказилиб, 45 минг киши газ билан таъминланди. Бу иш бундан кейин ҳам давом эттирилиб, шу йил­нинг 1 сентя­бригача 48та аҳо­ли ман­зилига газ ўтказиш режа­ланган.

2019 йилнинг сўнгига қадар марказлаштирилган сув би­лан таъминлаш кўрсаткичи шаҳар­ларда 97,2 фоизга, қишлоқ аҳоли манзилларида 80,4 фоизга ета­ди, деб мўлжалланмоқда. 

Туркистон шаҳрини ривож­лантириш, қурилиш иншоот­ла­рини талабга мувофиқ юритиш ҳам режага мувофиқ амалга оширилади. Шу йилнинг ўзида бир қанча иншоот фойдаланишга берилади. 

Йиғилишда шу ва бошқа маълу­мотларни айтган минтақа раҳ­­­бари Ҳукумат томонидан аж­­ра­тил­ган ҳар бир тийин эл эзгу­лигига сарфланиб, иш­ларнинг си­­фатли ва вақтида бажа­рилиши диқ­қат марказида бўли­шини таъкид­лади.

Туркистон вилоят маслаҳа­тининг 38-сессиясида турли со­ҳа­­ларни қамраб олган 19та маса­ла му­ҳо­­кама этилиб, улар бўйи­ча тегиш­ли қарор­лар қабул­ланди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-17, 10:53 81
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.