26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятни ривожлантиришнинг тўрт йўналиши

Эрта-индин Эл­бо­ши  Н. Назарбаев янги мин­тақа – Тур­­кистон ви­лояти­ни тузиш тўғ­риси­да Фармонга им­зо чекиб, кўҳ­на шаҳар­га вилоят мар­кази мақомини бер­ганига 1 йил тўлади. Шу муносабат билан Тур­кистонни иж­ти­­­­мо­ий-иқтисодий тараққий эттиришдан таш­қари, маф­куравий ривожланишнинг ҳам тўртта йў­на­лиши аниқланмоқда. Буни вилоят маслаҳатининг нав­батдаги 38-сессиясида ви­лоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев маълум қилди.

Биринчи йўналиш – мазкур шаҳарга келган киши бутун қозоқ давлатининг бошидан ўтган тарихий воқеалардан бохабар бўлиши шарт. Келган туристлар минтақамиздаги му­қаддас жойларга зиёрат қи­либ, сайёҳлик йўналишларни тарғиб қилади.

Иккинчидан, Туркистонда жаҳон даражасидаги ҳу­нар­манд-усталар марказини таш­кил этиш асосий эътиборда бўлади. Туркистондаги Хо­­жа Аҳмад Яссавий мақба­раси – жа­ҳонда тенги йўқ меъморчилик намунаси. Ажо­­йиб би­но­да аср­лар бў­йи шаклланган туркий ма­даниятнинг на­му­налари ва нақшлари, қадимий меъмор­чилик ва тасвирий санъат асарлари кўриниш топган. Та­рих қаърида қолган, қа­димдан келаётган миллий ҳу­нармандчилигимизни кел­­­­­­гу­си авлодга етказиш учун, устачилик сирлари ва ҳу­­нар­мандчилик техно­ло­гияла­рини сақлаш, кучайтириш ва янгилаш учун шароитлар яратилади.

Учинчидан, Туркистон тўқ­­қиз йўлнинг чоррраҳасида жой­­лашган йирик савдо маркази бўлган. Бугунги кунда ушбу шаҳарни йирик савдо, санъат, туризм марказига айлан­ти­ришнинг мажмуавий дастаклари  тайёрланади. Ижтимоий-иқ­ти­содий маса­ла­ларни ҳал этиш механизми маданият, та­­­­­маддун, савдо, меъморчилик, ҳу­нармандчилик, мусиқа каби со­ҳаларни қайта янгилашдан бош­ланади. Кеча тарихий Буюк Ипак йўли ҳам шу Туркистондан ўт­ган бўлса, бугун ҳам ушбу йўл да­вом этиб келади.

Тўртинчидан, Хожа Аҳмад Яссавий – бутун туркий маъна­вият кенглигида ўзига хос билимни шакллантириб, исло­мий қадриятлар асосида  фан­ларнинг маънавий-ахлоқий жи­ҳатлари ва намунасини кўр­сатиб кетган тарихий шахс. Яссавий қолдирган ўчмас ме­рос унинг асарларида намоён. Шу мақсадда Хожа Аҳ­мад Яс­савийнинг Туркия, Ўз­бе­кистон, Эрон, Индонезия ва Европа дав­­латларидаги шо­гирд­лари­ни жамлайдиган сим­позиум уюш­тириш.

Шунингдек, вилоят нуфузига ижобий таъсир кўрсатадиган тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш кутилмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-17, 10:55 731
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.