26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Обуна давом этади

Газетамизда аввал хабар қилинганидек, 15 июнь, шанба куни Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмасининг "Карвонсарой"даги идорасида соат 10.00дан 13.00га қадар "Жанубий Қозоғистон" – ҳар бир хонадонга!" акцияси ўтди. 

Тадбирни ўтказишга шароит яратиб берган мажмуа жамоасига ҳамда раҳбар ўринбосари Муталлиб Умаровга миннатдорчилик билдирамиз.

Эрталабдан биринчи бўлиб акцияга Ҳамза номли мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти устози Ҳусан Убайдуллаев ташриф бую­риб, ўзи 10 нусха, ҳамда тадбиркор Аминжон Сафиев 10 нусха га­зетага шартнома орқали обуна бўлишини маълум қилди. Бирлик ҳудудидаги ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, тиниб-тинчи­мас жамоатчи обуначимиз Тойир Абдувалиев ҳар қачонгидек 65 нусхалик ҳимматини Эргаш Из­затуллаев номли мактаб аълочи ўқувчиларига тортиқ қили­­ши­ни етказди. Тойир акага энг кўп обуна соҳиби сифатида таҳ­ри­риятдан «Ташаккурнома» тақдим этилди. Қорачиқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раи­си Мирзахон Адҳамов 20 нус­халик обунасини давом эттиришини айтди. Акциямиз ҳақидаги эълонни ижтимоий тармоқ орқали кўп минг нусхада тарқатишда ташаббускор бўлган «Улес» хайрия жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров аввал­гидек, 50 дона газетага ҳомийлик қилишини таъкидлади. Таҳририят номидан бу ҳимматли инсонга ҳам «Ташаккурнома» топширилди. 

“Карвонсарой” мажмуаси раҳ­бари ўринбосари Муталлиб Ума­ров ҳамда ҳисоб ходими Саид­аҳмад Эргешовга таҳририят но­мидан мажмуа раҳбари, этно­мада­ният бирлашмаси раиси Баҳо­дир Ирисметов номига битилган расмий мактуб топширилди. Б. Ирисметов кейинги ярим йилликда ҳам аввалгидек А. Наво­ий, Ҳамза, Э. Иззатуллаев, С. Ра­ҳи­мов ном­ли мактаблар ҳамда “Карвонсарой” жамоасидан жами 50 кишини газетага обу­на қилишига ишо­­намиз. Ма­даният бирлашмаси қошидаги оқ­соқоллар кенгаши раиси Тўлқин Саидмуродов ви­лоят оқсоқоллар кенгаши орқа­ли Туркистондаги маҳалла қў­миталарини обунага фаол жалб этиш тўғрисидаги аниқ ре­­­­жа­ларини айтиб, акцияга шу орқали ўз ҳиссасини қўшишини билдирди. Қорачиқ қишлоғидаги ма­даният уйининг собиқ раҳбари Мукаррам Қулжонова ва шифокор-шоира Муҳаббат Аматоевалар ҳар би­­ри 5 нусхадан газетага обу­­­нани зим­маларига олишди. Му­­­­­­­­­­каррам Қулжоновага маданият со­­ҳа­­си­даги самарали меҳнатлари эва­зига яқинда Кентов шаҳрида «Елеу­лі еңбегі үшін» медали тақ­дим этилганлиги ҳақидаги хуш­хабарни газетамиз орқали маълум қилиб, мукофот муборак бўлсин, деймиз.

Муҳаббат Аматоева кўп­чилик орасида медални соҳи­басига тантанали равишда тақдим этди. 

 Кентов шаҳар ўзбек этно­­­маданият бирлашмаси раиси Ҳо­­шим Абдувалиев, Чоға қишлоқ ўз­­бек этномаданият бирлашмаси раи­­си Одил Меҳмоновлар саноқли кун­лардан кейин қанча нусхага обу­на расмийлаштирилганини ха­бар қиладиган бўлишди. Чўрноқ қиш­лоқ ўзбек этномаданият бир­лашмаси раиси Қурбонбой Ирис­беков ўз номидан 5 нусха­га ёздиришни ҳамда яна тад­бир­корларни бу ишга жалб этиш ва­зифасини зиммасига олди. Эс­ки Иқон қишлоғидаги доимий обу­начимиз, маданият арбоби, вилоят оқсоқоллар кенгаши аъзо­си Ирисқул Аббосовнинг 10 дона газетага ҳомийлигини мамнуният ила айтиб, бу ҳимматли инсонни акция кунига бақамти келган та­валлуд куни билан муборакбод этамиз. 

Тадбирда қатнашган «Жанубий Қозоғистон» газетаси бош муҳар­рирининг ўринбосари, Қозоғистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Муроджон Абубакиров маз­кур акциянинг ўта ўринли ҳамда ўз вақтида ташкил этилганлигини, вилоятимизнинг бошқа ҳудуд­ларида ҳам мана шу тарзда тад­бирлар ўтказилиши тарафдори эканлигини таъкидлади. 

Обунада Туркистон шаҳри бў­йича Ҳикмат Ажиметов раҳ­бар­лик қилаётган Алишер Навоий номли мактаб (180 нусха) биринчи ўринда, Кентов шаҳри бўйича Эски Иқондаги Зуппархон Чол­донов раҳбарлигидаги «Иқон» ўрта мактаби (200 нусха), Югнак қишлоғидаги Дилмира Файзиева раҳбарлигидаги А. Югнакий ном­­­­­­­­­­ли мактаб (150 нусха), Бир­лик­­­даги Муҳаммадрасул Изза­тул­лаев раҳбарлигидаги Э. Из­за­туллаев номли мактаб (140 нусха)лар пешқадам эканлигини, Янги Иқондаги Улуғбек, Тур­кистондаги Расул Исетов номли мак­таблар­нинг фаоллигини эътироф этамиз. 

Акция давомида «Туркистон-насос» МЧБ раҳбари Қаҳрамон Ирисбеков аввалгидек обуначилар сонини пасайтирмаслигини таъкид­лади. Ушбу акция давомида жу­да кўп тадбиркорлар, фаоллар, зиё­лиларга мурожаат қилинди. Ун­да қатнашишни истовчилар кўп­чилигини инобатга олган ҳол­да «Жанубий Қозоғистон» – ҳар бир хонадонга!» акцияси давом этаверишини эълон қилиб, бир ёшга тўлаётган вилоятимиз аҳли­ни маънавият борасида фаол­ликка чорладик. 

Ш. МАДАЛИЕВ. Суратда: акциянинг фаол иштирокчилари. Муаллиф тасвири, 2019-06-18, 11:22 582
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.