26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тулкибошлик ўқувчилар ёзги таътилни мароқли ўтказишмоқда

Тулкибош туманида ўқув­чиларнинг ёзги соғ­­­­­­лом­лаш­тириш тадбирлари кўн­гилли ўтмоқда.

Ўқувчиларнинг ёзги дам оли­шини ташкиллаштириш мақ­садида 830дан зиёд кам таъминланган,  етим ва ярим етим болаларни ёз фаслида соғломлаштириш учун туман бюджетидан маблағ аж­­ратилиб, ёзги лагерлар фао­­­лияти йўлга қўйилди. 

Бунга қўшимча равишда каса­ба уюшмалари, муассасалар раҳ­бар­­­­­­­­­лари, ҳомийлар, ота-оналар ҳи­со­­­­бидан 3500га яқин ўқувчини ту­ман, вилоят, республика миқё­сидаги соғломлаштириш мас­кан­ла­рида дам олдириш ҳам режа асосида амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ёз ойларида таълим масканларида “Лотин алифбосига кўчишнинг янги ўзга­чаликлари” мавзуидаги ус­лу­­­бий тил тўгараклари, ту­мандаги кам таъминланган кўп болали оила болалари учун 6та таълим муассасасида робо­тотехника тў­га­раги ташкил этилди. 

59та умумий ўрта мактабда ов­қатли ва барча умумий асосий ўрта мактаблар қошида овқатли ва овқатсиз икки-уч сменали соғ­ломлаштириш майдонлари фао­лият юритмоқда. 5200дан зиёд ўқувчи бир маҳал овқат билан, 6099дан зиёд ўқувчи овқатсиз дам олмоқда, барча мактабларда тузилган кўка­ламзорлаштириш ҳамда ўрмон­чилик бригадаларига 1500 ўқув­чи, туман “Санъат” мак­таби, ёш сайёҳлар станцияси, спорт мак­табалари ҳамда спорт маж­муалари қошида ташкил этил­ган турли тўгаракларга 1600 ўқув­чи, мактаблардаги клублар ва қизиқтириш тўгарак­ларига 1500дан зиёд ўқувчи жалб этил­ган.

Ўқувчиларнинг ёзги таътилни қизиқарли ва эсда қоларли қи­либ ўтказиши, соғликларини мус­­­­таҳкамлаши, янги ўқув йи­лини янги куч ва иштиёқ билан кутиб олиши учун Тулкибош ту­­­­­­мани ҳо­кимлиги, мактаблар маъму­рия­ти ҳамда ҳомийларнинг ас­­­­­той­дил ҳаракат қилаётганини ало­ҳида таъкидлаш жоиз.

С. ШАРИФБОЕВА, 2019-06-18, 11:27 59
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.