26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги инсульт маркази ишга тушди

Туркистон шаҳар марказий касалхонасида “Инсульт маркази” ва “Триаж” ти­зими билан жиҳозланган янги қабулхонанинг очилиш маросими ўтди. Даст­­ав­вал Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўлдимурад Аманбаев ва Тур­кистон вилоят соғликни сақлаш бошқармасининг раҳбари Муқан Егизбаевлар касалхонанинг иш жараёни билан танишдилар.

Касалхонага келган беморлар электрон нав­батга олиш қурилмаси орқали ўзларининг ётиш навбатини, лаборатория, рентген кабинети ёки текширилиш учун келган беморлар ўз навбатини билиб турадилар. Ахборот даричаси (инфокиоск) – беморларнинг қайси бўлимда даволанишини билишга имкон беради.

“Триаж” тизими бўйича тиббий саралаш из­чил­лик ҳамда давомийлик билан юритилади. Бир мижознинг аҳволини ўрганиш жараёни 60 дақиқадан ошмайди. У тугатилганидан сўнг бе­морлар махсус ранг-баранг тасмалар билан тоифаланади. 

“Көмек” тиббий ахборот тизими дастури асо­сида ЖТЁС (жадал тиббий ёрдам станцияси) билан интеграция юритилди. “Тез ёрдам” бри­гадаси олиб келаётган бемор ҳақидаги тўлиқ ахборот касалхонанинг қабулхонасида кўриниб туради. Қабулхонадаги “SOS” тугамачасини босиш орқали шифокорларни ва лаборатория мутахассисини зудлик билан ёрдамга чақириш мумкин. Тиббиёт хизмати ходимлари Мажмуавий тиббий ахборот тизими (МТАТ) асосида фаолият юритади. Ҳозирнинг ўзида беморларнинг бар­ча ҳужжатлари электрон турда (қоғозсиз) раcмий­лаштирилмоқда.

Янгидан сотиб олинган Aquilion Prime SP-160 компьютер томографи юқори сифатли САNON технологияси асосида тайёрланган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-18, 11:30 625
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.