26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Камолот кошонаси

Сайрам туманидаги 25-сонли Д. Қўнаев номидаги аграр-техника коллежининг янги “Устахонаси” фойдаланишга топширилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят, туман, қишлоқ ҳокимлик вакиллари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Билим маскани – нигоҳимизда

1959 йилда Қорабулоқ қишлоғида билим юрти сифатида очилган муассаса 2011 йилда “Д. Қўнаев номидаги аграр-техника коллежи” ДКХК мақомига эга бўлиб, бугунги кунда ёш авлодга касб-ҳунар ўргатадиган вилоятдаги энг нуфузли таълим даргоҳларидан биридир. 

Коллеж Сайрам туманига қарашли Қорабулоқ, Арис, Кўлкент, Оқсувкент, Маданий қишлоқлари, Байдибек тумани овул округларидаги мактабларнинг 9-11-синф битирувчиларига касбий билим беради.

И. Алтинсарин медали соҳиби, тажрибали, билимли раҳбар Ирисмат Исмоилов ҳамда аҳил жамоанинг саъй-ҳаракатлари туфайли коллеж вилоят миқёсида ўзига яраша ютуқларга эришиб келмоқда. Барча ихтисослик бўйича моддий-техника базаси янгиланган, кутубхона жамғармаси зарур адабиётларга эга зиё масканида 700дан зиёд талаба таҳсил олмоқда. 

Коллежда 6та ихтисослик: “Авто-транспортга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш”, “Биноларни ва тузилмаларни қуриш ва фойдаланиш”, “Пайвандчи”, “Умумий овқатлантиришни ташкиллаштириш,” “Тикиш ва бичиш”, “Фермер хўжалиги” бўйича билим берилади. Малакали устозлар билим ва тажрибасини ўртоқлашиб, мустақил элимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган авлодни тарбияламоқда. Устозлардан Тўхтамиш Тожиматов, Абдураззоқ Саидмуродов, Зодибек Бегмантоев, Комилжон Абдуқаюмов, Абдураззоқ Адаҳамов, Нодира Ёқубова, Абдумажид Мирсултонов, Алишер Райимқулов, Даврон Абдужалилов, Комилжон Аззамқулов ва бошқалар иқтидорли шогирдлари билан мақтана олишади. Улар – коллежнинг фахри. Яқинда “WorldSkills Turkistan-2019” вилоят танловида ўз ихтисослари бўйича иштирок этган 3-курс талабалари Дилшод Зодибеков, Ирисмат Тўйчиев совринли ўринларни қўлга киритса, “Энг яхши ўқитувчи – 2019” танловида фан ўқитувчиси Шавкат Йўлдошевга фахрли 2-ўрин насиб қилди. 

Тақдимот

Юқорида таъкидланганидек, нуфузли илм масканининг бугунги қувончи ўзгача. Д. Қўнаев номидаги аграр-техника коллежининг “Устахона” биноси фарзадларимизга эшик очди. 2012 йилда лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланган коллеж устахонаси бугун замонавий тусда қад кўтарди. 8та ихтисосга мўлжалланиб қурилган иморат андазаларга мос, янги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда талабалар ҳар томонлама чуқур билим олиш имконига эга.

Тадбирда Туркистон вилоят таълим бошқармаси техник ҳамда касбий таълим бўлимининг раҳбари Р. Асанова, вилоят таълим муассасалари ходимлари касаба уюшма қўмитаси раиси ҳамда фахрийлар кенгаши раиси Н. Байғутов, Сайрам тумани ҳокимининг ўринбосари М. Ўразалиев, Қорабулоқ қишлоғи ҳокими А. Абдуқодиров, шаҳар, туман коллежлари раҳбарлари, фахрий устозлар, қишлоқ мактаблари директорлари, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тантанада сўзга чиққан бўлим раҳбари Рақия Арин қизи бугунги ёш авлодга мамлакатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида гапириб, ҳозирги кунда вилоятда 66та коллеж 95та ихтисос бўйича 47834 ўғил-қизга муносиб касбий таълим бериб келаётганини айтиб, янги устахона очилиши билан барчани муборакбод этди. Нишан Тасбўлатули эса ёшларга касб сирларини ўргатаётган аҳил жамоага ҳамда коллеж директори Ирисмат Исмоиловга келгуси ишларида муваффақият тилади.

Меҳмонлар эътиборига Х. Нортоева раҳбарлигида тайёрланган “Миллий либослар” кўргазмаси ҳавола этилди. Устахона ҳовлисида ташкил этилган кўргазмада талабалар томонидан ясалган қишлоқ хўжалик ускуналари, тикувчи қизлар тиккан либослар ҳамда ошпаз талабалар пиширган турли-туман қандолатчилик маҳсулотлари намойиш этилиб, кўпчиликнинг олқишини қозонди. 

Тадбирда иштирок этган меҳмонлар замонавий ва шинам хоналар, касб сирларини ўргатиш учун барча қулайликларга эга, қолаверса, керакли ускуналар билан жиҳозланган устахонани айланиб, талабалар ва устозларга омад тиладилар.

Мухтабар УСМОНОВА. Тасвирларда: тадбирдан лавҳалар, 2019-06-18, 11:37 116
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.