26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстликни туғ қилган мусобақа

Алоқа ва ахборот ходимлари кунига бағишланган спартакиада якунига етди. Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳридаги оммавий ахборот воситалари вакиллари дўстликнинг ёрқин кўринишини намойиш қилдилар. Унда “Жанубий Қозоғистон” газетасининг жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди. Жорий йилги спартакиадада Арис, Туркистон шаҳарлари ва Сўзоқ туманидан ҳам жамоалар қатнашгани мусобақаларнинг тортишувларга бой бўлишига замин яратди.

Спартакиаданинг ёпилиш маросими Шимкент шаҳридаги “Аламан” спорт мажмуасида ўтиб, унда Қозоғистон Журналистлар уюшмаси Туркистон вилоят ва Шимкент шаҳар филиаллари раислари – Ғалимжан Елшибай ва Айгул Қаппарова, телеканал ва нашриёт раҳбарлари ҳамкасбларига совринларни топширишди. 

Уч кун давом этган беллашувнинг натижалари қуйидагича бўлди: 

4та олтин, 1та кумуш, 3та бронза медални эгаллаган “Оңтүстік” телеканали умумжамоа ҳисобида – биринчи, “Ернұр” корпорацияси – иккинчи (4та олтин, 1та кумуш, 1та бронза), “Рейтинг Собкор” (3та олтин, 5та кумуш, 3та бронза) учинчи ўринни қўлга киритди. 

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом, кубок ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Улар билан танишинг:

Волейбол

1. “Рейтинг-Собкор”.

2. “Ернияз” медиа групп”.

3. “Оңтүстік” телеканали.

Сузиш (эркаклар).

1. Б. Иманбаев (“Рейтинг-Собкор”).

2. К. Гавшев (“Отырар” телеканали).

3. М. Кузнецов (“Южный Казахстан” газетаси).

Сузиш (аёллар).

1. С. Презенцова (“Ернұр” корпорацияси).

2. А. Сулеева (“Рейтинг-Собкор”).

3. Н. Ниязметова (“Южный Казахстан” газетаси).

Арқон тортиш

1. “Оңтүстік” телеканали.

2. “Туркистон”

3. “Рейтинг-Собкор”.

Шаҳмат (эркаклар)

1. Ж. Утебаев (“Ернұр” корпорацияси).

2. Б. Туетаев (“Рейтинг-Собкор”).

3. М. Рашев. (“Үштаған»).

Шаҳмат (аёллар)

1. М. Мейирбекова (“Оңтүстік” телеканали).

2. А. Ақбаева (“Рейтинг-Собкор”).

3. М. Сафарова (“Жанубий Қозоғистон”).

Тўғизқумалақ (эркаклар)

1. Ў. Жўлдасбеков (“Оңтүстік” телеканали).

2. Ғ. Сапарбеков (“Туркистон”).

3. С. Ўразалиев (“Жебе” нашриёти).

Тўғизқумалақ (аёллар)

1. Г. Ўнласбек (“Оңтүстік” телеканали).

2. У. Тўқсанбаева (“Оңтүстік” телеканали).

3. Н. Алиакбарова (“Жебе” нашриёти).

Енгил атлетика 

1. “Ернұр” корпорацияси.

2. “Туркистон”.

3. “Рейтинг-Собкор”.

Стол тенниси (эркаклар)

1. А. Ассанди (“Рейтинг-Собкор”).

2. С. Ибрагимов (“Ернұр” корпорацияси).

3. Х. Қўчқоров (“Жанубий Қозоғистон”).

Стол тенниси (аёллар)

1. М. Фарҳодова (“Жанубий Қозоғистон”).

2. Ф. Табилдиева (“Туркистон”).

3. А. Ташева (“Оңтүстік” телеканали).

Мини-футбол (эркаклар)

1. “Арис” 

2. “Туркистон”.

3. “Рейтинг-Собкор”.

Мини-футбол (аёллар)

1. “Ернұр” корпорацияси.

2. “Рейтинг-Собкор”.

3. “Оңтүстік” телеканали.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-06-18, 11:39 723
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.