26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистоннинг бир йиллигига бағишланди

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти, Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаев Туркистон вилоятини барпо этиш тўғрисидаги Фармонга имзо чеккан эди.  Бу йил Туркистон вилояти ташкил этилганига бир йил тўлиши муносабати билан Нур-Султан шаҳрида 10 серияли “Тўле бий” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Вилоятнинг фахри бўл­миш “САҚ” киностудияси ва “Оң­­­түстікфильм” муас­­­­­­са­саси бир­галикда ту­ширган “Тўле бий” телеҳикояси ўзи­нинг тарихий аҳамияти, маз­­­­­мундорлиги би­лан эътиборга лойиқ бў­либ, то­моша­бин­ни миллат­пар­вар­ликка тар­биялайди, буюк тари­химиз ва улуғ шахсларимизни ҳурмат қилишга чақиради.  

Фильмда Буюк бобомиз Тўле бийнинг бола­лик давридан бош­­лаб Тўлебий номи билан бу­тун қозоққа танилган даври­гача бўлган ҳаёти тўлиқ тас­­вирланади. Фильмда алло­ма Тўле бийнинг Тауке хон, Қа­зибек бий, Айтеке бий, Бў­ген­бой, Қабанбой ботир син­га­ри ватандошлари билан му­но­са­батда бўлиб, ўз элига, ўз ери­га қа­йишгани, шу йўлдаги саъй-­ҳаракатлари атроф­лича на­мойиш этилади.

Телеҳикоя 10 сериядан, ҳар серияси 30 да­­қи­қадан иборат. Телеҳикоя режиссёри – Ба­тир­хан Даурен­беков, продюсери – Ну­риддин Паттеев, бадиий раҳ­­бари – Сатибалди На­римбе­тов, сценарий муал­лифлари – Бақитжан Қулжабай, Шўйбек Ўринбай, қўювчи оператор – Фур­қат Сои­пов, бастакор – Рус­лан Шиниқулов. Бош рол­­лар­да – Абзал Тўлен ва Сағин­диқ Жумадилов.

“Тўле бий” телеҳикоясидан кейин болаларга бе­пул хайрия акцияси сифатида “Ўрдабоши – бир­лик туғи”, “Туркистон”, “Ўқ­сиз воқеаси” анима­­­­­­­­циявий мульт­­фильмлари кўрсатилди. 

Айтганча, 13 июнь куни Мар­ка­зий коммуни­кациялар хиз­мати май­дони­да Тур­кистон ви­лояти таш­кил этилганига бир йил тў­лиши муносабати билан “Тур­кийзабон мам­ла­катлар маъна­вий пой­тах­ти­нинг ри­вож­­ланиши ва янги ло­йиҳалар” мавзуида мат­буот анжумани ўтди. Унда Туркис­тон ви­лоя­ти ҳокимининг ўрин­­босари Малик Ўтар­баев, Тур­кистон вилоят маданият ва тил­ларни ривожлантириш бош­­­қармасининг раҳбари Нур­дау­лет Исабек, Тур­кис­­­­тон ви­лоят ҳоки­ми­нинг масҳатчиси Сакен Қалқа­мановлар қатнаш­дилар.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-18, 11:40 141
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.