26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тинчлик, осойишталик, самарали ташқи сиёсат

Қозоғистон Президенти Осиёдаги ўзаро ҳаракатлар ва ишонч чоралари Кенгашининг V саммитида қатнашди

Давлат раҳбари ўз маърузасида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга Саммитни юксак даражада уюштиргани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Қ. Тўқаев Тожикистоннинг Осиёдаги ўзаро ҳаракатлар ва ишонч чоралари Кенгашига раислиги Кенгашни Осиё минтақасининг долзарб масалаларини ечишга жалб этишига ишончи комил эканлигини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти 1992 йили БМТда Тўнғич Президент Н. Назарбаевнинг Осиёдаги ўзаро ҳаракатлар ва ишонч чоралари Кенгашини ўтказиш ғояси Осиё қитъаси тарихида янги даврга йўл очганлигини айтиб ўтди.

– Бугунги кунда Осиёдаги ўзаро ҳаракатлар ва ишонч чоралари Кенгаши – Осиё қитъасидаги 35та давлат ва ер юзидаги аҳолининг ярмига яқинини бириктирган самарали кўпқиррали тузилма, – деди Қ. Тўқаев.

Қозоғистон Президенти халқаро терроризмнинг кучайганлигини айтиб, минтақадаги хавфсизликка таҳдид, мафкуравий, этник ва динлараро зиддиятларнинг кучайиб бораётганлигидан хавотирда эканлигини билдирди. Шунга биноан, у Осиёдаги хавфсизликнинг долзарб масалаларини ҳал қилиш учун тизимли ҳамда мажмуавий услублар лозимлигига тўхталиб, мазкур масалага оид Қозоғистоннинг муносабатини маълум қилди.

– Барча дўстларимиз ва ҳамкорларимизни Форумнинг самарадорлиги ва халқаро рақобатбардошлигини ошириш учун кучларни бирлаштиришга чақираман. Осиёдаги ўзаро ҳаракатлар ва ишонч чоралари Кенгашини институционал турда шакллантириш учун барча имкониятлар яратилган, ҳуқуқий база тайёрланган, унинг доимий тузилмалари фаолият юритмоқда, – деди Қозоғистон Президенти.

***

Душанбе шаҳрида ўтаётган Осиёдаги ўзаро ҳаракатлар ва ишонч чоралари Кенгашининг V саммитидан сўнг Қасим-Жўмарт Тўқаев Тожикистон Республикасининг Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Нур-Султан ва Душанбе орасидаги қадим дўстлик алоқалари ва ҳамкорликни тилга олиб, Қозоғистон Президенти сифатидаги хорижга илк сафарининг аҳамияти ўзгача эканлигини таъкидлади.

Қ. Тўқаев Қозоғистон ва Тожикистоннинг кўпқиррали тузилма ва халқаро  ташкилотларда бир-бирига қўллов кўрсатиб келаётганлигини айтиб, ушбу ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Тожикистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевга миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон Президенти лавозимида илк хизмат сафаридан мамнунлигини яширмади.

– Энг аввало, Сизни Қозоғистон Республикасининг Президенти бўлиб сайланишингиз билан табриклайман. Режаларингиз ва ташаббусларингизнинг муваффақиятли амалга ошишига тилакдошман. Сайлов якуни халқингизнинг Қозоғистон ички ва ташқи сиёсий йўналишларини амалга ошириш борасидаги ворисликни қўллашини яна бир карра далиллади, – деди Эмомали Раҳмон.

Расмий учрашувдан сўнг Эмомали Раҳмон Қасим-Жўмарт Тўқаевга ўзининг қароргоҳи – Миллий саройини таништирди.

Akorda.kz, 2019-06-18, 11:44 97
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.