26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Табиатни асраш – бурчимиз

Вилоят таълим бошқармасининг “Ту­ғилган ер” дастурини амалга ошириш юзасидан 2017 йилга мўлжалланган минтақавий тадбирлар режасига мувофиқ, “Табиғатты қоршаған, адам әркез қорғаған” вилоят танлови ўтди.

Унинг мақсади: ёшларда Ватанга, она юртга муҳаббатни кучайтириш, ҳайвонларнинг инсон ҳаё­тидаги аҳамиятини тарғиб қилиб, уларни қадр­лашга, асраб-авайлашга ҳисса қўшиш туйғусини сингдиришдан иборат эди.

Танлов икки йўналиш бўйича ўтди. 

Биринчи йўналиш мактаб ўқувчилари ва мактабдан ташқари муассасалар талабалари орасида учта номинация бўйича ғолиблар аниқланди. 

Мавзу бўйича тарғибот плакатлари, эмблемалар ва шартли белгилар суратлари, ҳакамлар ҳайати эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек танловда, “Жониворлар ва паррандалар – табиат кўрки” мавзуидаги компьютер тақдимотлари,

 “Ўлкамнинг табиати” мавзуидаги фотосуратлар ва фотоколлажларга баҳо берилди.

2-йўналиш бўйича умумий ўрта мактаб муал­лимлари, ёрдамчи таълим муассасаларининг педагог ходимлари орасида “Табиат ўз уйинг” мавзусида очиқ дарслар ва тадбирлар сценарийлари танлови ўтди.

Иштирокчиларнинг ижодий ишларини олий ўқув юртларининг доцентлари, таълим муассасалари олий тоифали ўқитувчилари, табиатни ҳимоя қилиш соҳасининг мутахассислари таҳлил қилиб, ғолибларни аниқладилар. Улар ЖҚВ таълим бошқармасининг Диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдир­ландилар. 

Тақдирлаш маросими 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни  ўтди.

Тадбирни ўтказишга вилоят экология департаменти ҳамда ЖҚВ табиий захиралар ва табиатдан фо­даланишни созлаш бошқармаси муносиб ҳиссаларини қўшди.

 

 

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-06-13, 13:23 1365
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.