26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад – аниқ, йўлимиз – очиқ

Қозоғистоннинг янгидан сайланган Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев 12 июнь куни қасамёд қабул қилди ва расман давлат раҳбари лавозимига киришди.

Давлатимизнинг янги раҳбари илк матбуот анжуманини ўтказиб, маърузасида ўзининг ўтиш даври Президенти эмас, “тўлақонли” Президент эканлигини таъкидлади.

Ички сиёсатда қўйиладиган қадамларга тўхталиб ўтган Қ. Тўқаев дастлабки фаолиятини ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва инвестицияларни жалб этилишга, фуқаролик жамияти ривожланишига алоҳида эътибор қаратилишини айтиб, махсус орган – Жамоат Ишончи Миллий Кенгаши тузилишини эълон қилди.

Давлат раҳбари Ёшлар йилига бағишланган тадбирларнинг аҳамиятига ҳам тўхталди. 

«Қозоғистонни келажакка бошловчи куч – ёшлар, – деди у. – Шу сабабли «Маънавий янгиланиш» дастурини ёш авлоднинг тарбиясига йўналтиришимиз керак. Мақсад – аниқ, йўлимиз – очиқ».

Эзгу ишлари бисёр янги Президентга ишда муваффақиятлар тилаб қоламан. 

Жамол ҚОДИРОВ, Тўлебий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси Ёшлар қанотининг раиси, 2019-06-18, 17:35 652
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.