26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Илова орқали давлат хизматлари

Telegram каналидаги EgovKzBot саҳифасининг ишга туширилганига бир йилдан ошди, бу рақамлаштириш соҳасида катта илгарилаш эканлигини англатади.

 Бу вақт мобайнида 2 мингдан зиёд шимкентлик унинг фойдаланувчиларига айланди. Махсус илова орқали уларга 5 мингта хизмат кўрсатилгани қайд этилди, деб маълум қилди “Фуқаролар учун ҳукумат” ДК” НҲЖ Шимкент шаҳар филиалининг матбуот хизмати. Ёдингизда бўлса, мазкур саҳифа орқали фақат тўрттагина хизмат кўрсатилар: манзил маълумотномаси, жисмоний шахснинг бошқа ҳуқуқий шахслардаги иштироки тўғрисидаги маълумотнома, судланмаганлиги тўғрисидаги ва мулки бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этиларди.

 Бугунги кунда эса мазкур рақам 25тага етиб, бу рўйхатга яқин орадаги АХКМда навбатни бронлаш, қарздорлар рўйхати бўйича текшириш ва давлатдан ташқарига чиқишга тақиқлар, шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги тўғрисидаги, руҳий-, нарко-, силга қарши диспансерлардан маълумотномалар, тиббий муассасага бириктириш, шифокор қабулига ёзилиш ва бошқалар қўшилди. Уларни олиш 2 дақиқадан кўп вақт талаб қилмайди, тайёр ҳужжатлар эса фойдаланувчининг электрон почтасига юборилади. Ўтган вақт мобайнида 2 минг шимкентлик уйида ўтириб 5000га яқин хизматларни олди. Ушбу каналнинг доимий фойдаланувчиси бўлиш учун фуқаро бир марта мобил фуқаролар базасида рўйхатга олиниши керак. Буни электрон ҳукумат порталидаги шахсий кабинет ёки “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорациясининг фронт-офисларида амалга ошириш мумкин.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-06-19, 19:17 98
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.