26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон – Ватаним маним!

Тўлебий туманининг Бир­кўлик дарасида ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасини тарғиб қилиш ва  «Туғилган юрт» дастурини ҳаётга татбиқ этиш доирасида вилоят ту­ристик станциялари тў­гараклари иштирокчилари орасида «Хуш келдинг, ёз!» слёти ўтди.

Унда юртимизнинг барча вилоят­ларидан келган 160 ёш альпинист қатнашди. Улар уч кун мобайнида «Она юртим сўқмоқлари» лойиҳаси бўйича тузилган ишланмаларини ҳимоя қилишди.

Тадбирнинг очилиш ма­росимида унинг таш­­­ки­лот­чилари – вилоят ёш ўлка­шунослар станцияси раҳбарлари  сўзга чиқиб, слётнинг мақсади болалар ва ўсмирлар туризмини ривожлантириш, турли этнос вакиллари болалари ўр­тасида дўстликни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш эканини таъкидлашди.

Ғолиблар махсус дип­ломлар ва эсдалик совғалар  билан тақдир­ландилар. Слётнинг барча ишти­рок­чиларига  сертификатлар топширилди.

 

***

Биркўлик дарасидаги “Ба­рыс” туристик лагерида «Туғил­ган юрт» дастури доирасида  “Алатау жасыны” сайёҳлик-спорт мусобақалари ниҳоясига етди. Унда Тўлебий туманидаги мактабларнинг 5-8 синф ўқув­чилари иш­тирок этиб, тоғ ту­ризми, қутқарув-қидирув ишлари,  тўсиқлардан ўтиш, бел­гиланган вақтда чодир ёйиш каби амалий ишлар ёш сайёҳлар томонидан кўрсатиб берилди. Шунингдек, “Экологик жарчи” деворий газетасини чиқариш ҳамда “Қуш уйи”, “Ёш ошпаз”, “Заковат”  танловларида ҳам иштирок этишди.

– Туризмнинг замонавий мазмуни ва талқини қандай бўлишидан қатъиназар, у спорт-сайёҳлик юриш­ларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва усулларини ўргатувчи фандир. У жис­монан ва маънан ҳордиқ чиқа­риш, ўқувчи организмини чиниқтириш, Ватан ва унинг табиати ҳақидаги билимларни кенгайтириш, ўзликни анг­лаш ва ўлкашунослик ғояларининг тар­ғиботчисидир, – деди вилоят ёш сайёҳлар станцияси директори Сауле Ўмирбекова тадбирнинг ёпилиш маро­­симида. –  Шу муносабат билан  ёзги таътил кунларида ёш сайёҳлар мусобақаларини ўт­казиш вилоятимизда анъанага айланган. 

Ўлка­шуносликнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳаси баркамол авлодни тар­­биялашда муҳим аҳа­миятга эга. У ўқув­чиларда ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш ҳиссини ривожлантиради.

Ғолибликни қўлга киритган ва турли номинацияларни ютиб олган 35 ўқувчига Тўлебий ту­мани ҳокимининг Кубоги,  дип­лом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

***

Шимкент шаҳри мактаблари ўқувчи­лари орасида ўтган "Барыс-2017" турис­тик мусо­бақасида биринчи ўринни 55-сонли мактаб ўқувчилари эгаллади. Ик­кинчи ўрин 30-сонли мактабга насиб қил­са, учинчи ўринни 12-сонли мактаб жамоаси эгаллади. Ғолибларга дипломлар, эсдалик совғалар  топширилди. Кузда улар  „Ұлы Дала Ұландары„  вилоят мусо­бақасида иштирок этишади.

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-06-13, 13:26 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.