26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
100 мингдан зиёд талаба ЯМТда қатнашади

ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов жорий йилги ЯМТга доир вазиятга ойдинлик киритди. 

– ЯМТда иштирок этиш учун 117 242 нафар талаба ариза берган, шундан 96 мингдан зиёди жорий йилда мактабни тамомлади, 20 мингдан зиёди эса коллежлар ва хорижий таълим муассасаларининг битирувчиларидир, – деб маълум қилди Ҳукумат йиғилишида А. Аймағамбетов.

Унинг айтишича, ЯМТ мамлакатимизда 16 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Шу вақт мобайнида унда қарийб 1,8 млн. талабгор иштирок этди. Умуман олганда, ўтган давр ичида ЯМТ шакли ўзгармади. Жорий йилда эса мамлакатимиздаги 169та пунктда 20 июндан 30 июнгача битирувчилар тест синовларини топширишади.

Жорий йилда бакалавр маълумотини олиш учун 53 785та грант ажратилган. Магистратура учун кўрсаткич ўтган йилгидек, 13 мингдан зиёд грант. 2312та грант эса докторантура учун ажратилмоқда. Грантларнинг аксарияти техник ихтисосликларга мўлжаллансада, ижтиимоий соҳа ҳам эътиборсиз қолаётгани йўқ. Инклюзив таълим масаласи кўтарилгач, дефектология бўйича грантлар сони ҳам ошган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-06-19, 19:19 94
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.