26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тиббиёт ва таълим соҳасидаги ўзгаришлар

Бош вазир Асқар Маминнинг раислигида ўтган Ҳукумат мажлисида тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги усуллари кўриб чиқилди. Ва Ягона миллий тестга тайёргарликнинг бориши ҳақида маъруза  қилинди.

Ҳукумат аъзолари кун тартибидаги масалаларга тўхталмасдан бурун хизматга янгидан тайинланган вазирларнинг қасамёд бериш маросими бўлиб ўтди. Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов, Экология, геология ва табиий захиралар вазири Мағзум Мирзағалиев, шунингдек, Маданият ҳамда спорт вазири Ақтўти Райимқулова Қозоғистон қонунларига қатъий риоя этган ҳолда эл эзгулиги учун тер тўкишга қасамёд қилдилар.

Йиғилишда дастлаб кўрилган масала мажбурий ижтимоий тиббий суғуртанинг жорий этилиши муносабати билан тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги усулларини қўлланишга оид бўлди. Келаси йилдан бошлаб амалга ошириладиган вазифалар, ижтимоий тиббий суғурта тизими ва кафолатланган бепул тиббий ёрдам  доирасида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланди. 

Соғликни сақлаш вазири Елжан Биртанов фуқароларни тиббий хизматлар билан таъминлашнинг уч даражали тизими ҳақида маъруза қилди. Унинг айтишича, бу тизимнинг биринчи даражаси барча фуқароларга, ўролманлар ва муқим яшайдиган хорижликларга давлат бюджетига ҳисобидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам доирасида кўрсатиладиган хизматларнинг тавсия этилишини таъминлайди.

Иккинчи даражали тиббий суғурта халқ учун ижтимоий тиббий суғурта пакети, у бепул тиббий ёрдам билан биргаликда беморларнинг кенг қатлами бўйича маслаҳат, ташҳис, режали стационарни алмаштирадиган ёрдамни, соғломлаштириш ва аслга келтирувчи даволашни таъминлайди.

Учинчи даража – бу КБТЁ ва МИТС тизимининг пакетларига кирмайдиган тиббий хизматлар. Улар пулли ёки эркин тиббий суғурта  ҳисобидан тақдим этилади, – деди вазир.

– Бизнинг маълумот бўйича мустақил тўловчиларнинг сони тахминан 1 млн. кишини ташкил қилади, шундан 770 минг нафари ўзини-ўзи иш билан таъминлаган фуқаролар, – деди Е. Биртанов.

Маърузада айтилганидай, қонун бўйича хусусий тиббий хизматларни олиш учун фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган 8 тоифаси аниқланди. Болалар, ҳомиладор аёллар, кўп болали оналар, нафақадорлар ва бошқалар шулар сирасидан. 

Маърузалар тинглангач, мажлисни якунлаган Асқар Мамин Ҳукумат тиббий хизматларнинг оммабоплиги ва сифатини ошириш бўйича умумий вазифани қўйганини айтди. Бош Вазир минтақалар ҳокимларига тиббиёт ташкилотларини компьютер, фаол интернет билан ҳамда ахборот тармоқлари билан таъминлаш масалаларини ҳал этишни, фуқароларни тиббий суғурта тизими билан қамраб олиш майждонини кенгайтиришни топширди.

 – Ҳар бир фуқаро давлат томонидан кафолат сифатида қандай тиббий ёрдамнинг бепул кўрсатилишни аниқ билиши керак, – деди Асқар Мамин.  

, 2019-06-19, 19:20 111
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.