26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳашар – халқимиз бирдамлигининг ёрқин намунаси

Анъанавий ҳашар йўли билан Туркистонда ҳокимлик ва маҳаллий аҳоли ободонлаштириш борасидаги муаммоларни ҳал этишмоқда.

Оқсоқоллар нима дейишди?

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев оқсоқоллар билан учрашиб, минтақанинг 1 ёши муносабати билан кўҳна шаҳарни янги марказга айлантириш юзасидан уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Учрашувда кўтарилган масалаларнинг аксарияти асосан сув, газ таъминоти, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга тааллуқли эди.

Ҳоким Қозоғистоннинг маънавий пойтахтини йирик ўзгаришлар кутаётганини маълум қилди. Жумладан, янгиликлар уй-жой коммунал хўжалиги ва инфратузилмага тегишли бўлади. Вилоят марказини халқаро сайёҳлик маконига айлантириш бош вазифа сифатида кўндаланг қўйилмоқда.

Бирга кўтарган юк енгил

Дарвоқе, айни пайтда Туркистонда саккизта хўжалик тумани мавжуд бўлиб, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш услубидаги бошқарувга эга. Яъни, уларни обрўли оқсоқоллар бошқаришмоқда. Бу тизим самарали ишламоқда, лекин айрим участкаларга ҳокимликнинг ҳам қўллови керак. 

Ў. Шўкеев оқсоқолларнинг уй- жойларни кўкаламзорлаштириш ва ахлатлардан тозалаш борасидаги ташаббусларини қўллади. Вилоят ҳокимлиги янги канал ва ариқларни қазиш ишларини бажарса, маҳаллий аҳоли уларни ҳашар йўли билан тозалаб туришга келишиб олишди.

Кўчат эк, боғ ярат!

Яна бир хайрли иш, шаҳарга катта миқдорда сув келгандан кейин уни яшил воҳага айлантириш ҳам илгари сурилмоқда.  Яқин келажакда бу вазифа ҳам муваффақиятли бажарилади. Ҳозирча истироҳат боғларида замонавий шароитлар яратилмоқда. Яқин келажакда 100 гектар майдон яшил либосга бурканади. 

Бош режага кўра шаҳардаги экологик муҳитни яхшилаш учун 7 минг 700 гектар ерда “Яшил белбоғ” барпо этилади.

Вилоят ҳокими дарахт кўчатлари ўтқазиш ишларига маҳаллий аҳоли ҳам ёппасига жалб этилишини маълум қилди. Туркистонликлар орасидан гул, дарахт экиш ишларида қатнашмоқчи бўлганларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилади. Янги яшил муҳит яратишда фаол бўлганларга ҳокимлик томонидан мукофотлар берилади.

Кам таъминланганларга ёрдам

Кам таъминланган оилаларга ёрдам сифатида алоҳида дўконлар очилади. Ҳозирча шаҳарда биттаси фаолият юритяпти, келажакда уларни кўпайтириш режаланган. Ишлаш қоидаси:  маҳаллий аҳоли дўконга керак бўлмаган буюмлар, кийим-кечакларини ўтказади, улар эса ўз навбатида муҳтожларга бепул тарқатиб берилади. 300 оила шу тариқа ижтимоий дўкон хизматидан фойдаланмоқда. 

 Оқсоқоллар ҳокимнинг таклифларини қўллаб-қувватлашди ва доимо бирга ишлашга розилик билдиришди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-06-19, 19:26 87
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.