26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ў. ШЎКЕЕВ: ''Қадим Туркистон – навқирон шаҳарга айланади''

Элбоши – ҚР Тўнғич Президенти Н. Назарбаев 2018 йил 19 июнда Туркистон вилоятини ташкил этиш тўғрисидаги Фармонга имзо чеккан эди. Шундай қилиб, асрлар давомида қозоқ хонлигининг маънавий ва сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнаб келган қадимий ва навқирон шаҳар яна ўзининг тарихий мақомига эга бўлди. 

Бугун эса орадан роппа-роса бир йил ўтиб, Туркистоннинг йиллик байрами республика миқёсида кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан вилоят “Ёшлар имконият маркази”да минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев иштирокида матбуот-анжумани ўтказилди. Мазкур учрашувда республика ва вилоят ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

– Туркистонга вилоят маркази мақоми берилгандан бери атиги бир йил ўтган бўлса ҳам, минтақа шиддат билан ривожланиб бормоқда. Қадим шаҳар янгиланмоқда. Чунончи, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун бир ой мобайнида Ҳукумат томонидан 5та муҳим қарор қабул қилинди. Улардан энг асосийси – “Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2024 йилгача бўлган мажмуавий режаси”. Шу асосда, вилоят марказини равнақ топтириш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Кўп болали оналарга мўлжалланган манзилли ижтимоий ёрдам миқдори 40 фоизга оширилди. 2019 йили 103464 мингтадан зиёд оила мурожаат қилган бўлса, улардан 65946 тасига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди. Туркистон вилояти бўйича йил сўнгига қадар 1032та кўп болали оила квартира билан таъминланади, – деди Ўмирзақ Естайули.

Тадбирда маълум қилинишича, тиббиёт соҳасида вилоят бюджети ҳисобидан 2018 йили қишлоқ аҳоли манзилларида 62тадан кўпроқ модулли тиббиёт пункти сотиб олинди, 2019 йили яна 19тасини ўрнатиш режаланмоқда. 

Йил бошидан буён давлат ва соҳавий дастурлар асосида 3315 янги иш ўрини очилди. Бу ўз навбатида ишсизликни қисқартириш имконини беради. Натижали иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури доирасида 24478 киши иш билан таъминлаш тадбирларида иштирок этди. 

Матбуот анжуманида минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев иштирокчиларни вилоят марказини ривожлантириш режаси билан таништирди.

– Туркистонда экологик вазиятни яхшилаш учун жорий йилнинг сўнгига қадар аҳолининг 56 фоизини газ билан таъминлаш режалаштирилган. Вилоят аҳолисини ичимли сув билан таъминлаш ишлари бошланди, бу кўрсаткични 83 фоизга етказиш мўлжалланмоқда. Бугунги кунда Туркистонда 29та иншоот қурилиши давом этмоқда. Улардан 17таси янги маъмурий-тадбиркорлик марказида қурилса, 7тасини шу йил фойдаланишга топшириш кутилмоқда. Булар – вилоят ҳокимлиги биноси, “Астана” майдони, Медиа марказ, Олимпия захиралари спорт мактаби, хиёбон, мусиқа мактаби ва аҳолига хизмат кўрсатиш маркази, – деди вилоят ҳокими.

ҚР Тўнғич Президенти Н. Назарбаевнинг топшириғига биноан Туркистон шаҳрида туризм соҳасига ихтисослашган коллеж очиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, экологик, тарихий, маданий ва маърифий 

сайёҳлик бобида 57та туристик йўналиш тайёрланди. Шулардан бири – Қасқасу сайёҳлик-ҳордиқ мажмуаси, “Буюк Ипак йўли” миллий ҳунармандлар марказини жиҳозлаш, “Шарқ бозори”.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг дастлабки беш ойида сармоя ҳажми 60 млрд. тенгедан ошди (ўсим 132,9 фоиз). Бугунги кунда вилоятда 24/7 ягона Call-марказ фаолият юритмоқда, тадбиркорларга мўлжалланган барча керакли маълумотлар жойлаштирилган веб-портал синовдан ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят марказини озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Туркистон шаҳри атрофида радиуси 15 чақиримни ташкил этувчи озиқ-овқат ҳамда яшил белбоғларни яратиш лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Олимлар ёрдамида ақлли технологиялардан фойдаланган ҳолда белбоғ 2 босқичда барпо этилади. Шунингдек, 8та йирик сармоявий лойиҳани жорий этиш режаланмоқда. 

Туркистонни ижтимоий-иқтисодий равнақ топтириш билан бир қаторда мафкуравий ривожлантиришнинг ҳам 4та йўналиши белгиланган. 

Биринчи. Туркистон қозоқ халқи ва туркийзабон мамлакатларнинг энг катта зиёрат ва туризм маркази. 

Иккинчи. Туркистон – жаҳон даражасидаги ҳунармандлар ва усталар маркази. 

Учинчи. Туркистон – Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган йирик савдо маркази. 

Тўртинчи. Хожа Аҳмад Яссавий – буюк мутафаккир.

Ушбу тўрт йўналиш бўйича мафкуравий ишларнинг аксарият қисми Туркистон вилоятининг бир йиллиги доирасида бошланиб кетди.

Қисқа вақт мобайнида вилоятда амалга оширилган ишлар кўзга кўриниб қолди. Галдаги вазифалар ҳам беҳисоб. Бу ишлар келгусида давом этаверади.

Майсара САФАРОВА, 2019-06-19, 19:27 96
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.