26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бир ёшинг муборак, Туркистон!

Қадрли ҳамюртлар! Ҳурматли туркистонликлар!

Сизларни Туркистон вилояти ташкил топганига бир йил тўлиши муносабати билан қизғин муборакбод этаман. 

Туркистон – бутун Алашнинг муқаддас маркази, қозоқнинг шажарали шаҳри ва туркийзабон халқларнинг маънавий-маданий пойтахти. Шунинг учун ҳам ушбу айём – барча учун муштарак. 

2018 йилда ҚР Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаев Туркистон вилоятини ташкил этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Туркистон шаҳри вилоят маркази мақомига эга бўлиб, ривожланишнинг янги босқичига кўчди.

Мана, ўтган бир йил ичида минтақада улуғвор ишлар амалга оширилди. Элбоши топшириғига кўра, вилоятлар, учта мегаполис ва мамлакатдаги йирик компаниялар Туркистонда аҳолига керакли иморатлар қуришга киришиб кетди. Президент сифатидаги хизмат сафарини Туркистондан бошлаган Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев ҳам Туркистонни қўллаб-қувватлаш, янгилаш, ривожлантириш ишлари тўхтамаслигини айтди. Мамлакат ҳукуматининг қўллови билан муқаддас шаҳарни тараққий эттиришга туртки берадиган 5та тарихий қарор қабулланди. Ана шундай ғамхўрлик ва тарихга бўлган ҳурмат туфайли минтақамиз кундан-кунга гуллаб-яшнамоқда.

Давлат хазинасидан бўлинган ҳар бир тенге Туркистонни яшнатишга, вилоятнинг иқтисодиёти ва салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилмоқда. Зеро, Туркистон шаҳрини жаҳон даражасидаги шаҳарга айлантириш орқали биз “Маънавий янгиланиш” дастурини амалга оширишга муваффақ бўламиз. 

Туркий оламга машҳур аллома, дин ва жамоат арбоби Хожа Аҳмад Яссавий ҳамда қозоқ хонлари ва бийлари, қаҳрамонлари ва буюк шахслари мангу макон топган Туркистоннинг ўзига хос қувват манбаи ва одамга ғайрат-шижоат бағишлайдиган хосияти бор. Шунинг учун ҳам бу шаҳарда яшаш, меҳнат қилиш – бошга қўнган бахтдир.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Бизнинг олдимизда Туркистон вилоятини ривожлантириб, Туркистон шаҳрини туркий оламнинг маданий-маънавий марказига айлантириш вазифаси турибди. Ана шу буюк мақсадга ҳар биримиз улуш қўшишимиз керак. Жаҳоннинг буюк мерослари қаторига киритилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини ҳамда бошқа тарихий ёдгорликларни кўз қорачиғидай асраб, келгуси авлодга етказишимиз лозим.

Ҳозир минтақамиздаги ҳар бир туман, шаҳарни ривожлантириш учун маблағ ажратилиб, ишлар бошланиб кетди. Шу жумладан, Туркистон шаҳрида ҳам кенг кўламдаги қурилиш авжида. Шаҳримизда халқаро талабларга жавоб берадиган уй-жойлар, маъмурий-тадбиркорлик маркази, маданий, спорт, тиббиёт ва маънавият соҳаларига тегишли иншоотлар бўй кўтармоқда. Жорий йилнинг ўзида бир қанча бинолар фойдаланишга топширилади. Буларнинг ҳаммаси – ёрқин келажак сари ташланган шахдам одимлардир. 

Барчангизни Туркистон вилояти ташкил топганига бир йил тўлиши билан табриклайман. Хонадонларингизга омонлик, бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик тилайман. Қозоғистонимиз ва Туркистонимиз мангу яшайверсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими, 2019-06-19, 19:29 101
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.