26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда фотосанъат маркази

Туркистон шаҳридаги “Ёшлар имконият маркази”да вилоят ички сиёсат бошқармаси ташаббуси билан “TURKISTAN” фотосанъат маркази очилди. Унда мамлакатимизга машҳур суратчи, “Фотосанъат” ижтимоий бирлашмаси раиси Асилхан Абдирайимули ёшларга соҳа сирларини ўргатади. Марказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев иштирок этиб, суратлар билан танишиб чиқди. Кўргазма давомида минтақа раҳбарига фотографлар томонидан сурат совға қилинди.

Туркистон вилоятининг бир йиллиги арафасида очилган уш­бу фотоклуб фаолиятини Х. А. Яссавий но­мидаги ХҚТУ билан бевосита олиб боради. Турли мав­зуларда фотоэкспедициялар ташкиллаштирилиб, минтақада туризмни ривожлантириш иш­ларини тарғиб қилади.

Фотоклубнинг очилиш ма­ро­симида меҳмонлар “Буюк Дашт­­­­­нинг Туркистони” номли рес­пуб­лика фотоэкспедицияси аъзо­ларининг суратларини томоша қилишди.

Келгусида турли мавзуларда давом эттирилиши кутилаётган фотоэкспедиция асосчиси А. Аб­дирайимули туғилган ўлкамиз – Туркистоннинг равнақи йўлида тинимсиз меҳнат қилиш, унинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшишга доим тайёр эканини айтди. 

М. САФАРОВА, 2019-06-20, 10:58 120
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.