26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Астанада ўзбек этноси муваффақиятлари намойиш этилади

5 сентябрь куни мам­лакатимиз пойтахти Астана шаҳрида Ўзбе­кистон делегацияси ол­дида “Ҳам­корлик кўп­риклари” дас­­тури дои­расида Нур­султан На­зарбаевнинг иж­тимоий тотувлик ва миллий бирлик Қозоғистон моде­лининг тақдимоти ўтка­зилади.

Ўша куни пойтахтимизда қозо­ғистонлик ўзбекларнинг иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳалардаги ҳам­да ижодий ютуқ­ларини намойиш этиш режа­лан­ган. Карнай-сурнай садо­лари билан бошланадиган тантана хонандаю-созанда, раққосаларнинг чиқишлари билан давом этади. 

Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари, бадиий адабиёт, халқ ҳунармандлари кўргазмалари, мил­лий либослар ва чолғу асбоблари на­мо­йиш қилинади. Унда ўзбек нон­лари, таомлари ва қандолатчилик маҳсулотларига алоҳида ўрин ажра­тилган. 

Шунингдек, Қозоғистоннинг ижти­моий ҳаёти, миллий тотувлиги ва бирлиги, унда фаолият юритаётган ўзбек этномаданият бирлашмалари  “Дўстлик” ҳамжамияти фаолиятини акс эттирувчи қозоқ, рус ва инглиз тилларидаги тар­қатма материаллар  тайёрланмоқда. Вилоят ўзбек драма театри ушбу тад­бир учун махсус саҳна кўринишлари ҳозирламоқда.

Шу куннинг ўзида Астана ша­ҳар ўз­бек этномаданият бирлаш­масининг 10 йиллиги ҳам  давлат, маданият, жамоат арбоблари, Парламент депутатлари, республика ва шаҳар ижро органлари раҳбарлари иштирокида кенг нишон­ланиши  кутилмоқда. 

“Дўстлик” ҳамжамияти юрти­мизнинг, халқимизнинг обрў-эъти­борини янада орттирувчи ушбу тад­бирларда қатнашиш ниятини бил­дирган, унинг янада юксак даражада ўтишини таъминлашга ҳисса қўшишни истаган барча юртдошларимиз билан мулоқот қилмоқда, ҳозирлик ишлари бошланиб кетган. Қозоғистонни яна­да юксалтириш, дўстлик, бирлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ушбу тадбир ну­фузимиз ва қобилиятларимизни намоён қилувчи яна бир имко­ниятдир. 

 

 

А. САРМОНОВ, 2017-06-13, 13:31 193
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.