26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг ''Тарих яратган шахс'' китоби тақдимоти ўтди

Анқара шаҳрида Халқаро Туркийлар Академияси ва Қозоғистион Республикасининг Туркиядаги элчихонаси қўллови билан Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг «Tarih Yapan Adam» (Тарих яратган шахс) номли китоби тақдимоти ўтди.

Тадбирда ҚРнинг Туркиядаги Элчиси Абзал Сапарбекули, Туркия Республикаси Президентининг Бош Маслаҳатчиси Ялчин Топчу, Туркий Кенгашнинг Бош Котиби Бағдат Амиреев, Анқара Сиёсат маркази директори Хасан Канбўлат, Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Малик Ўтарбаев ва бошқалар иштирок этдилар.

Китобда эгамен элимиз пойдеворини қалаб, мустақил давлатимизни жаҳонга танитган Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев раҳнамолигида амалга оширилган дунё аҳамиятидаги эзгу ишлар, юксак инсонийлик фазилатлар, давлатимизнинг ёрқин келажаги ҳақида баён этилган ҳиссиётлари ва эсдаликлари жамланган. Муаллиф Қозоғистон мустақиллигининг пойдевори қаланган мураккаб, серғалва давр ва мураккаб тарихий оннинг қизиқарли воқеалари ҳамда тарих китобларида учрайвермайдиган жаҳон сиёсатини моҳирлик билан очиб беради. Мухтасар қилиб айтганда, янги давлат шакллантириш тарихи, Элбошининг серқирра қобилияти, давлатни бошқариш маҳорати, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, замонавий хавф ва таҳдидларга муносиб жавоб қайтариш, мамлакат, жамият ва ҳар бир инсон манфаатларини таъминлаш имконини берган салмоқли иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар кенг ёритилган. 

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Элбоши билан илк бор танишганини хотирлаб, жамиятни қийин-қистов даврдан қандай олиб чиққанлигини баён қилади. Тўнғич Президентимиз олиб бораётган сиёсатида европа ислоҳотини, осиё услуби, прагматизм ва демократик анъаналарни қўллаш каби жамият тараққиётига асос бўладиган муҳим омилларни қандай умумлаштириб, хулосалаганлигини баён қилади.

Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар, жумладан, рисолани турк тилига ўгирган таниқли таржимон, дипломат, Халқаро “Жамбил” мукофоти лауреати М. Ўтарбаев китобнинг туркийзабон давлатлар учун аҳамиятини таъкидлаб ўтди. 

“Егемен Қазақстан”, 2019-06-21, 19:29 92
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.