26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбек театри – пешқадамлар сафида

Жорий йилнинг 8-13 июнь кунлари Россия Феде­­­­­ра­ция­­­­­­­сининг Қрим Республикасида анъанавий “Боспорские агоны” XXI Халқаро антик спектакллар фестивали ўт­­­­­­ди. Ун­да Шимкент шаҳар ўзбек драма театри жамоаси режиссёр Қ. Қосимов саҳналаштирган Софоклнинг “Шох Эдип” асари билан иштирок этди.

XXVI асрлик тарихга эга қа­­­­­димий Керч шаҳрининг Мит­­ридат тоғи ён бағридаги Пан­тикапей шаҳарчасидаги очиқ осмон остида жойлашган амфи­­театрда Россия, Тата­­­­­рс­­­­­тон, Доғистон, Адигей Рес­­пуб­­лика­лари ва Қозо­­­­ғис­­­тондан жами 13та театр жамоаси ўз спектакл­ларини намойиш қилди. Фес­­тивалда Свердловск давлат академик театридан “Изумруд” халқ дастаси ҳам иштирок эт­ди. Театр жамоаларининг чи­­­­қишларини Россия Халқ ар­тис­­­­ти, СССР Давлат мукофо­ти лауреати Александр Голо­­­бородько раҳбарлигидаги ҳа­­­­камлар ҳайъати аъзолари ба­ҳолашди. 

Фестиваль якунига кўра, Олий соврин Бел­го­род академик те­­­­атрига, иккин­­чи номинация – “Антик мавзу­нинг замонавий талқини учун” Шимкент ша­ҳар ўзбек драма театрига, учинчи номинация – “Халқ эътирофи учун” Сим­ферополь театрига, тўртинчи номи­­­­нация – “Энг яхши ба­ди­ийлик учун” Доғистон қў­ғир­чоқ те­­­­­­­­­атрига берилди. Ҳа­камлар ҳайъати раиси, “Мос­совет” давлат академик те­атрининг артисти А. Голобородько “Бос­порское Ника” ҳай­­­­­­­кал­­­ча­сини, фестивалнинг бош­ раҳ­бари Т. Умрихина би­рин­чи ўрин номинацияси ва эс­далик совғаларни ўзбек те­­­атри директорига топширди. Уларга келгуси йили ҳам маз­­кур фестивалда иштирок этиш­ни таклиф қилиб, жамоага ижо­­дий ютуқлар тилашди. И. Ҳо­­­­­шимжонов фестиваль таш­­­ки­­­лотчилари ва ҳакамлар ҳайъа­­­тига қозоғистонликлар но­­­­­­­­­­­­мидан миннатдорчилик бил­дир­­­­­ди. Мез­­­­­бонларга “Сай­рам – Крым” деб ёзилган катта патир нонни ҳадя қилиб, Т. Умрихинага кам­­­зул ва ўзбекона дўппи, А. Голо­­­­бородькога қо­зоқи тўн сов­ға қилди. 

Сонсизбоблар диёридан кел­тирилган патир нонни кўрган мингдан зиёд томошабинлар гулдурос қарсаклар билан мин­натдорчилик билдиришди. Театр раҳбари ОАВга ўзбек театри жамоасини эндигина 15 ёшга тўлгани ва кўпмиллатли  Қозоғистондаги бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ҳақида мусоҳаба берди. 

Буюк Дашт фарзандлари Қозоғистон байроғини юқори кўтариб, обрўси ортишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.  

Г. ЁРМАТОВА, театр адабий бўлими раҳбари, 2019-06-24, 11:25 688
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.