26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Коалиция мурожаат қабул қилди

Туркистонда навбатдан ташқари президент сайлови натижаларини қўллаш мақсадида Туркистон вилоят Демократик кучларнинг “Қозоғистон – 2050” умуммиллий коалициясининг мажлиси ўтди.

Тадбирга “Nur Otan” пар­тия­си Туркистон вилоят филиа­ли раисининг биринчи ўрин­босари Нурмахан Жўлдасов раислик қилди. Қозоғистон коммунистлар халқ партияси вилоят филиали биринчи котиби Ахмет Ерахан, “Ауыл” халқ-демократик ватан­­пар­варлар партияси вилоят фи­лиали раиси Нуржан Ажи­ме­тов, “Ақ жўл” демократик пар­тияси вилоят филиали раиси вазифасини бажарувчи Ба­қит­жан Бейсенбаев, вилоят тад­­бир­корлар палатаси дирек­тори Динмухаммед Абсаттаров сўзга чиқиб, мажлис сўнггида му­­­­­­­­­­рожа­ат қабул қилдилар.

Коалицияда партия раиси­нинг биринчи ўринбосари Н. Жўл­­дасов: “Мамлакатимиз учун му­ҳим тарихий даврда ва Қо­зоғистон тараққиётининг ян­­ги босқичида биз Элбоши бел­­гилаган йўлни қўллаб-қув­ват­лашимиз зарур. Биз бар­ча қозоғистонликларни бир­лик­ка, ҳамжиҳатликка ва қад­­риятларимизни ҳимоя қи­лиш­га чақиришимиз керак. Қо­­зоғистоннинг тараққиёти бар­­­чамизга боғлиқ. Туркистон ви­лоят “Қозоғистон – 2030” де­­мократик кучларнинг умум­мил­лий коалицияси номидан биз мамлакат фуқа­рола­ри­га ало­қадор мурожаат тай­ёрладик. Бугун уни қабул қилиш мум­кин. Мазкур мурожаат Қо­зо­­­ғистоннинг Тўнғич Прези­ден­ти сиёсатини қўллаб-қув­ват­лашимизни билдирувчи ҳуж­­жат бўлади. Бизни олдин­да залворли вазифалар кутмоқ­да. Мақсадимиз – Қозо­­ғис­тон иқтисодиётини юксал­ти­риш, юрт манфаати ва халқ фаровонлигини ошириш учун хизмат қилиш. Мус­тақил­лиги­мизни кўз қора­­чиғидек сақ­лаб, ҳар бир қозоғистонлик фа­­ровонлиги учун хизмат қи­­­ли­шимиз керак”, деб таъкид­лади.

Мажлис сўнггида коалиция аъзолари, партия етакчилари бир овоздан мурожаат қа­бул қилдилар. Унда: “Биз барча туркистонликларни бир­лик­ка, ҳамжиҳатликка ва қозо­ғистон­­га хос ривожланиш йўли­нинг асосий қадриятлари – жа­­­мо­ат тотувлиги ва сиёсий бар­қарорликни, этнослараро ва кон­­фессиялараро дўстликни, тў­­зимлиликни сақлашга ча­қи­рамиз.

Биз барча ижтимоий-сиёсий кучларни сайловдан кейинги даврда мамлакатимизнинг стра­­тегик мақсадлари йўлида бир­лашишга чорлаймиз. Биз Қо­зоғистон Президентининг юрт равнақи йўлида ҳокимлик ва фуқаролик жамияти орасида барқарор ва конструктив диа­лог қуриш ташаббусини қўл­лаб-қувватлаймиз.

Биз умуммиллий диалог ва ўзаро муносабат институти си­­­­­­фатида Миллий ижтимоий ишонч кенгашининг ишида қат­на­­­­­­­­­­­­­шишга тайёрмиз.

Биз Қозоғистон Президенти Қ. Тўқаевнинг юртимиз рав­нақига оид ташаббус ва ян­ги ва­зифаларни амал­га оши­ришига қўллов кўр­са­тиш­га тайёрмиз. Шунингдек, Элбо­шининг мус­тақилликни кучай­тиришга, юр­тимизни из­чил янгилашга, ҳар бир қозо­ғис­тонликнинг фаро­вон­лигини оширишга йўнал­ти­рилган сиё­сатини биргаликда давом эт­тириш ниятидамиз.

Биз фақат бирлигимиз билан олдинга қўйилган мақсадларга эришиб, Жонажон Ватанимиз ва элимизнинг барча фуқаро­ларининг эзгулиги учун куч-ғайратимизни аямаймиз!”, деб қайд этилган Мурожаатда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-06-24, 11:27 74
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.