26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саратон бедаво эмас!

Жаҳон соғликни сақлаш ташки­лотининг маълу­­мотига кўра, сўнгги йилларда саратон касаллиги кўпайиб бормоқда.

Мутахассислар ва таҳлилчилар дунё бўйича онкологик касалликлар оқи­батида ҳаётдан кўз юмиш  жами ўлим ҳолат­ларининг 13 фоизини ташкил этаётганини таъкидламоқдалар.

Барчада бирдек қўрқув ҳиссини уйғотадиган,  даволаниши қийин кечадиган касаллик – саратоннинг илк кўринишлари милоддан аввал тахминан 450-йилларда, жаҳон тиббиё­­тининг асосчиси Гиппократ томонидан ўрганилган бўлиб, олимнинг  «Кар­циноз» номли трактатида кўкрак бези саратонига  таъриф  келтирилгани тўғрисида маълумот бор.  Айнан ана шу асарда илк бора қўлланилган «onkos» сўзи кейинчалик саратон касаллигини ўрганиш билан боғлиқ барча фанларнинг «онкология» деган умумий ном остида бирлашишига олиб келган. Эътиборлиси, у даврларда микроскоп ва шунга ўхшаш ускуналар бўлмагани боис, саратон ташҳиси беморнинг аҳволини кузатаётган шифокорнинг тахминлари асосида қўйилган.

Вилоят онкология диспансерининг  олий тоифали радиогинекологи Докторкул ТАСБАЛТАЕВА билан  шу касаллик  ҳақида суҳбатлашиб, бир нечта саволга жавоб беришини илтимос қилдик.

– Суҳбатни саратоннинг  ке­либ чиқиш сабабларидан бошласак. Нима сабабдан вилоятимизда сўнгги йил­ларда бу касалга чали­наётганлар сони ўсмоқда? 

– Дарҳақиқат, саратон хаста­лиги кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. У неча асрлардан бери, одамлар ҳаётига зарар етказаётган  бўлса ҳам, ўлимдан дарак дегани эмас. Ҳар бир инсон танасида рак шишларини пайдо қилувчи хавфли ҳужайралар мавжуд. Саратон – хавфли ўс­ма. У одам танасидаги ҳужай­раларда тез ривожланади. Бу ўсма одамнинг деярли бутун аъзосида бўлади ва касал бош­ланган пайтда заифлашган ҳу­жайраларни  емира бошлайди.

Аксарият ҳолатларда одамлар касаллик белги­ларидан бехабар бўлиб ёки  қандай даволанишни билмай,  бу дунёдан бевақт кўз юмадилар. Давлатимиз аҳоли саломатлигига катта эътибор қа­­­ратиб келмоқда. Жумладан, про­филактика чораларига ҳам. Юртимизда саратонни эрта аниқлаш мақсадида скрининг-текширувлар мунтазам ўтказилиб  турибди. Ҳар қандай касалликнинг ўзига хос белгиси бўлади ва уни ўз вақтида аниқлаш муҳим. 

Саратонни келтириб чиқа­рувчи сабаблар сифатида ор­ганизмимизга кучли таъсир кўрсатаётган экология, стресс, сифатсиз озиқ-овқатлар, нотўғ­ри овқатланишни келтиришимиз мумкин.. Нотўғри овқатланиш оқибатида инсон танасининг ички органларида моддалар алмашинуви сустлашиб, қон томирлари кенгайиши натижасида жигар, ўт қатламларида ўзга­ришлар келиб чиқади. 

Қон то­мирларида юз бераётган ўз­­­­­га­­­ришлар натижасида аёл­ла­римизда фиброма, мио­ма, киста, мастопатия каби ўсма­лар пайдо бўлади. Бошқа хавф­ли ўсмалар каби, саратон ҳам ўзи пайдо бўлган жойдаги ўза­ро боғланган ва организмда маълум бир ҳаётий вазифани бажарадиган ҳужайралар бирик­маларини емиради. Емирилиш оқибатида рецидив, метастаз бериши,  бутун органга таъсир қилиши, одам  қоқсуяк бўлиб қолиши мумкин.

– Ёшларимиз орасида са­ратоннинг кўпайишини қандай шарҳлайсиз?

– Юқорида таъкидлаганимдай, бу касаллик тўсатдан пайдо бўлмайди. Сурункали кечадиган патологик ўзгаришлардан сўнг ривожланади. Тўқимада ўсимта ҳосил бўлгандан кейин касаллик белгилари юзага чиқади ва  ўсаётган аъзонинг функцияси кескин бузилади. Саратон аёлларда бачадон, сут безларида ва тери, ошқозон аъзо­ларида куза­ти­лади. У, орга­низмнинг қайси қис­мида ривож­­­­лани­­­шидан қатъиназар, қаттиқ оғриқ бер­майди. 

Аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари гине­ко­логик касалликлар орасида биринчи ўринда туради. Улар­нинг кўп учрашига аёл организ­мидаги ўзгаришлар сабаб бў­лади. Уларга ҳайз функцияси билан боғлиқ ўзгаришлар, аборт ва туғруқ вақтида жинсий йўл­ларнинг зарарланиши  асо­сий сабаб бўлади. Бундан таш­қа­ри ҳомиладорлик пай­тида орга­низмнинг касал туғди­рувчи турли таъсирларга қаршилигининг камайишидан ҳам келиб чиқади.

Бачадон саратонини олдини олишнинг йўли аёлларимизни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиб туриш. Илгари аёлларда бу касаллик 55 ёшдан кейин учраса, ҳозир умуман ёш танламай қўйди.

Масалан, бизнинг шифохонада тўрт фарзанднинг онаси, 1992 йилда туғилган ёш аёл даво­ланмоқда. Энг кичик боласи 5 ойлик. Ёш онанинг бундай хавфли касалликка чалиниши сабабини  ўзингиз яхши билиб турибсиз. 

Энг биринчи сабаб – эрта турмушга чиқ­қанлиги, кетма-кет ҳо­­­­­­­ми­­ладор­лик, ту­ғиш вақ­­­­­­­­­ти­да, ундан кейин ҳеч қан­­дай тиб­­­бий кўрикдан ўт­­­­ма­­­­­ган, гине­колог маслаҳатини олмаган, организмдаги камқонлик, айтавер­сак, сабаблари жуда кўп. Энг кекса  аёл 80 ёшда. Унинг бу касалликка чалиниши сабаби, энг охирги фарзандини туққандан кейин кўрикдан ўтмаган. Ёшлигида бачадонида пайдо бўлга киста вақт ўтгандан кейин бачадон саратонига айланган. Эрта, индин, деб, вақтни чўзиш оқибатида ҳозир улар кимётерапия усули билан даволанмоқда. Илгари ушбу даволаш масканида йилига 45-50 аёл бачадон саратони  билан даволанган бўлса, ҳозирги кунда  уларнинг сони  200 нафарга  етмоқда. 

– Бачадон миомаси ҳақида гапириб берсангиз...

– Бачадон миомаси кенг тар­қалган касаллик бўлиб, бизга мурожаат қилаётган бемор­лар­нинг 10-30 фои­­­зи­­­да, 30 ёшга етган бемор­лар­­нинг 20 фоизида, 

 

40 ёшдан ош­­­­­­­­ган бе­морларнинг 40 фои­­зида учрайди. Олимлар бачадон миомасининг ке­либ чиқиш сабаб­лари ва ри­вожланиши юзасидан ҳар хил фикрлар билдирган, лекин ягона хулосага келинмаган.  

– Саратоннинг олдини олиш бўйича қандай профилактика чоралари кўрилмоқда?

– Аёлларда кўп учрайдиган бачадон саратони бачадондаги сурункали касалликлар – эрозия, полип ва оқ доғлардан пайдо бўлади. Касаллик ҳеч қандай  белгисиз кечади. Кейинчалик авж олгач, ҳайз цикли бузилади, қон кетади ва ниҳоят, оғриқ пайдо бўлади. Шунинг учун ҳар бир аёл бир йилда икки марта скрининг кўригидан ўтиб туриши шарт. Қандли диабети бор аёлларда бу касалликнинг  тузалиб кетиши қийин бўлади. 

Организмда ме­тас­тазлар иш­лаб кетадиган бўлса, ички ор­ганлардаги жи­гар, талоқ, ўпка, юракда тўқи­малар “қўзғолон”и пайдо бўла­ди. Организмда моддалар алмашинуви бузил­гандан ке­йин ўсма энг нозик жойга ўрнашиб олиб, емира бошлайди ва шунинг натижасида саратон ка­сал­лиги келиб чиқади. Лей­коцитлар кўпайиб кетади. Ка­салликни даволагандан кў­ра, унинг олдини олган яхши. Саратон  касаллигининг 5-10 фоизи наслдан-наслга ўтади. Унинг икки хил ҳаракати бор: ҳужайраларнинг аномал тарз­да ўсиб бориши ва бошқа аъзоларга ҳам ўтиб бориши (метастаз). Дунёда 28 миллион одам саратон касаллиги билан курашади. 

 

Нима бўлганда ҳам, тиб­­­биёт ходимларининг ай­­­­­­ти­шича, саратоннинг илк бос­қичларида даволана бошлаган  беморларнинг 75-95 фоизи  ушбу дарддан тўлиқ фориғ бўлиш имкониятига эга. Умуман олганда, жаҳон ҳамжамияти кейинги йилларда мазкур касалликка қарши курашга алоҳида эътибор қаратиб, бу борада қатор лойи­ҳаларни амалга оширмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкид­лаш лозимки, ҳар бир инсон ўз саломатлигига, энг аввало, ўзи масъулдир. Шундай экан, соғлом турмуш кечиришга, атрофдагилар ва ўзимизга нисбатан чидамлироқ бўлишга, ҳар бир кунимиз, дақиқамизни яхши ниятлар ва амаллар билан ўтказишга ҳаракат қилайлик. Ҳар биримиз ўз саломатлигимизга беэътибор бўлмасак, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилсак, тез-тез шифокор назоратидан ўтиб турсак, бизга бундай дард ва касалликлар яқин йўламайди.

 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА суҳбатлашди., 2017-06-13, 13:35 1367
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.