26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Иқтисодий ҳамкорлик янги босқичда

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учрашувида икки қардош давлат муносабатларининг яхши қўшничилик, мустаҳкам дўстлик ва қардошлик ришталарига асослангани ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларда фаол ривожланаётгани таъкидланди. 

Музокараларда 2018-2019 йилларга мўлжалланган Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик стратегиясининг изчил амалга оширилиши мамлакатлар стратегик мақсадларининг муштараклигига асосланган ўзаро манфаатли ва самарали иқтисодий шерикликни кенгайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

– Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияга савдо алоқаларини кенгайтириш, иқтисодий ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли шаклларини топиш ва ривожлантириш вазифаси юкланди, – деди А. Мамин. 

Бу ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, савдо, инвестициялар, логистика соҳаларида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, интеграциялашган саноат технопарклари, илмий-инновацион кластерлар ва эркин иқтисодий минтақалар ташкил этишга хизмат қилади.

– Ҳамкорликнинг барча йўналишларида ижобий жўшқинлик бор, – деди Ш. Мирзиёев. – Стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдормиз. 

Музокараларда транспорт, логистика, саноат 

кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Транспорт коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мамлакатларнинг экспорт салоҳияти ва транзит имкониятларини кенгайтириши қайд этилди.

Kazpravda.kz., 2019-06-24, 20:11 78
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.