26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Манзилли ёрдам бериш тартиби ўзгаради

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган мажлис ўтди.

Унда Бош вазир Асқар Мамин, Президент Маъмурияти Раҳбари Бақитжан Сағинтаев, Миллий Банк раиси Ербўлат Дўсаев, Бош вазирнинг ўринбосарлари ҳамда меҳнат ва ижтимоий муҳофазалаш вазири Бердибек Сапарбаевлар қатнашишди. 

Қ. Тўқаев адолатли ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос томони, энг аввало, мушкул ҳолатларга тушиб қолган фуқаролар билан муносабатларни шакллантириш эканлигини алоҳида қайд этди. Шунингдек, рақамли платформадан фойдаланиш орқали ягона ижтимоий харитани кечиктирмай жорий этиш лозимлигини таъкидлади.

Мажлисда Меҳнат ва ижтимоий муҳофазалаш вазирининг манзилли ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳисоботи тингланди.

– Ушбу муҳим соҳада аҳолининг турмушини яхшилашга имкон берадиган салмоқли ишлар бажарилмоқда. Шунингдек, манзилли ёрдам бериш тадбирларини юритиш чоғида қатор қонунбузарликлар, фирибгарликлар ҳам аниқланди. Бу бюджет учун режадан ташқари бўлган ортиқча сарф-харажатлардир, – деди Бердибек Сапарбаев.

Йиғин якунларига кўра Давлат раҳбари ушбу соҳадаги салбий ҳаракатларни бартараф этиш учун соҳа вазирига манзилли ёрдам бериш қоидаларини тартибга келтириш юзасидан тезкор чоралар кўришни топширди. Шунингдек, Президент Маъмурияти ва Ҳукуматга ҳам аниқ вазифалар юклади.   

akorda.kz., 2019-06-24, 20:16 92
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.