26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фавқулодда вазият Президент назоратида

24 июнда 44,3 минг киши яшайдиган Арис яқинидаги ҳарбий қисмда ўқ-дорилар портлаши юз берди. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинган. Жабрланганларга вақтинча турар-жой берилди.Охирги маълумотларга кўра, воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 70 дан кўпроқ киши жароҳат олган.

Кеча кечқурун шаҳарга Президент Қ. Тўқаев келиб, ҳарбий қисмда ўқ-дорилар портлашидан талофат кўрган Арис шаҳрининг эвакуация қилинган аҳолиси билан учрашди ва шаҳарни тиклашга ваъда берди. 

– Шаҳарни тиклаймиз. Ҳаммаси жойида бўлади, бироз чиданг. Бу фавқулодда вазият, фалокат. Ҳукумат пул беради, ёрдам берамиз, ташвишланманг. Таъмирлаш ўтказамиз. Мен шу мақсадда келдим, – деди.

Арисдаги вазият бўйича тезкор штаб йиғилишида Қозоғистон Президенти биринчи навбатда уй-жойини йўқотган одамларни жойлаштириш бўйича чоралар кўриш ва жабрланувчиларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш вазифасини топширди.

Тўқаев воқеа жойида қутқарув ва тиклаш ишлари давомида идоралараро аниқ ҳамкорликни йўлга қўйишни ва портлашлар сабабини аниқлаш учун батафсил тергов ўтказишни топширди

– Ҳозир бош масала а одамлар, шаҳар аҳолиси хавфсизлиги бўлиши лозим. Бутун Қозоғистон Арисга ёрдам беради, махсус жамғарма очилади, – деди Президент. 

Қоз Ахборот, 2019-06-25, 18:16 94
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.